Latest news

00:47Мбаппе "Реал"да 10-рақамнинг янги эгасига айланди  1 00:01Расман: "Манчестер Сити" "Бёрнли"дан дарвозабон сотиб олди  2 23:40"Челси" Кукурельяга янги шартнома таклиф қилади  0 23:17Луис Диас қачон "Бавария" футболчиси сифатида таништирилиши маълум бўлди  1 22:52Расман: "Насаф" нигериялик футболчи билан шартнома имзолади  4 22:40Турғунбоев "Пахтакор"да қайси рақамни танлади?  4 22:15Расман: "Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  9 22:10Расман: "Насаф" албаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  8 22:05Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди  8 21:38"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади  8 21:15"Интер" Лукман учун таклиф қилган таклиф "Аталанта"га ёқмади  0 20:50Жанлуижжи Доннарумма чиндан ҳам ПСЖдан кетиши мумкин – ҳаттоки ЕЧЛдаги ғалабадан кейин ҳам  5 20:31Расман: Шаҳзод Тоиров — ОКМК футболчиси!  1 20:25"Наполи" "Ливерпуль" футболчисини ижарага олмоқчи  0 19:59Тоттининг ўғли босим туфайли футболдан кетди  2

ПРО-лига. “Шердор” қийин кечган ўйинда муҳим 3 очкони қўлга киритди News

ПРО-лига. “Шердор” қийин кечган ўйинда муҳим 3 очкони қўлга киритди

16-турда Самарқанднинг “Шердор” жамоаси Жиззахнинг “Зомин” клубини қабул қилди.

Бу икки жамоанинг 3-турда Зоминда бўлиб ўтган учрашувида майдон эгалари мухлислари кўз ўнгида “шерлар”га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганди. Ўша ўйиндаги аламли мағлубият учун ўзига хос реванш олиш мақсадида зоминликлар Самарқандга жанговор таркиби билан ташриф буюрди. “Шердор” жамоаси ушбу учрашувга “Ғиждувон”даги мағлубиятдан тегишли хулоса чиқарган ҳолда майдонга тушишди.

Учрашув ҳеч ким кутмаган ҳолатда бошланди. “Зомин” жамоаси биринчи дақиқасидаёқ гол уриб қўйди. Ўтказиб юборилган голдан сўнг “Шердор” футболчилари бир неча дақиқа ўзларини йўқотиб қўйгандек бўлишди. Тахминан 10 дақиқадан сўнг “шерлар” ўзига келиб олишди. Жамоанинг кетма-кет амалга оширган ҳужумлари ўз мевасини берди. Учрашувнинг 20-дақиқасида Санжар Ахмедов ҳужумдаги шериги Абдулла Набиевнинг чиройли тўп узатмасини голга айлантирди. Ҳисоб 1:1.

Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида ҳар иккала жамоа вакилларида бир қатор қулай имкониятлар яратилди. Бироқ жамоалар шу ҳисоб билан танафусга чиқишди.
Иккинчи бўлим Бахтиёр Сатторов бошчилигидаги жамоа устунлиги билан бошланди. “Зомин” иккинч бўлимда иложи борича шу ҳисобни ушлаб қолиш учун ҳаракат қилди. Самарқандликлар эса биринчи бўлимда бўлганидек, ҳужум қилишда тўхтамади. Аммо баъзи вазиятларда сўнги нуқтани қўйишда бироз омад етишмади.  

“Шердор” бош муррабийи ҳужумни янада шиддатли тус олиши учун бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Майдонга Бекзод Рўзматов, Ғолибжон Сарибоев, Шербек Шукуров, Фахриддин Алимов ва Муни Мирмуҳсин Юсуповлар туширилди. Ўйинга тушган янги кучлар кўп куттирмай ўз самарасини берди.

Хусусан, учрашувнинг 70-дақиқасида “Шердор”нинг “сеҳирли таёқчаси”га айланиб бораётган Фахриддин Алимов тўп учун курашда рақиб ҳимоячисини алдаб, “Зомин” посбони доғда қолдирган ҳолда ҳисобни 2:1 кўринишига олиб келди.

Қолган дақиқаларда самарқандликлар ҳисобни йирик кўринишига олиб келиши учун бир неча бор имкониятга эга бўлишди. Дастлаб, Бекзод Рўзматов дарвозабон билан бирга-бир чиқди. У юз фоизлик имкониятда дарвозабон устидан ошириб тепган тўпи шундоққина дарвоза тўсини ёнгинасидан ўтиб кетди. Орадан озгина вақт ўтганидан сўнг Муни Мирмуҳсин Юсуповда ҳам худди шундай вазият юзага келди. Юсупов ҳам дарвозабон билан бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади.

Учрашув тугашига саноқли дақиқалар қолганида меҳмонлар ҳисобни тенглаштириш учун бир неча бор ҳужумларни амалга оширди. Аммо якуний зарбани беришда хатоликларга йўл қўйишди.

Жуда қийин кечган учрашувда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган “Шердор” қимматли 3 очкони қўлга киритиб турнир жадвалидаги ўрнини янада мустаҳкамлаб олди. Жамоа навбатдаги 17-турда сафарда “Б” гуруҳи пешқадами “Нурафшон” жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув 25 июн куни бўлиб ўтади.


ПРО лига 16-тур. 21 июн.
“ШЕРДОР” – “ЗОМИН” 2:1
Самарқанд. “Динамо” стадиони. 421 томошабин.
Ҳакамлар:
Олим Толибжонов, Жамолиддин Нажмиддинов, Рустам Чориев, Азиз Ахтамов.
Назоратчи – Валентин Шашков.
Комиссар – Эркин Бахтиёров.
Огоҳлантиришлар: Бекзод Рўзматов (76) – Азамат Абдуллаев (80).
Четлатишлар: Ғолиб Сарибоев (ўйиндан сўнг), Шаҳбоз Абдураҳимов (ўйиндан сўнг).
Голлар: Достон Тошматов, 1 (0:1). Санжар Аҳмедов, 20 (1:1). Фаҳриддин Алимов, 70 (2:1).
“Шердор”: Шухрат Муродов, Фарзин Мухторов, Миржалол Локаев, Умар Наврўзов (Ғолибжон Сарибоев, 59), Фарҳод Сафаров (Шербек Шукуров, 59), Фурқат Раҳмонов, Акбар Сиддиқов, Абдулла Набиев, Санжар Аҳмедов, Муҳаммад Ражабов (Бекзод Рўзматов, 52), Асомиддин Маматов (Фаҳриддин Алимов, 64).
“Зомин”: Нодир Ҳамидов, Азамат Абдуллаев (Қаландар Қудратов, 86), Элдор Каримов, Шерзод Жалилов, Турсунмурод Ҳамдамов, Лутфулла Файзуллаев (Жонибек Кўчимов, 57), Дурбек Камолов, Беҳруз Дўстмуродов, Достон Тошматов, Шоҳжахон Аббосов (Ғайрат Умаров, 64), Шаҳбоз Абдураҳимов.


"Шердор" матбуот хизмати


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика