Latest news

11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  5 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  18 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  9 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2

Про-лига пешқадамлари баҳсида рекорд кўрамизми? News

Про-лига пешқадамлари баҳсида рекорд кўрамизми?

Ўзбекистонда клуб рамзи тепасида юлдуз тасвири туширилган кам сонли жамоалардан бири Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ҳисобланади.

Ўз тарихида 5 бора мамлакат чемпионлигини тантана қилган жамоа сўнги йилларда Про-лигада қолиб кетаётгани албатта ачинарли. 2019 йилги мавсумда эмаску, лекин ўтган 2020 йили жамоа ўз номига муносиб бўлиши учун иштиёқ билан ҳаракат қилди. Бир қатор манбаларда "Йил ўйини" дея таъриф берилган ўша "Турон" билан кечган шиддатли баҳснинг даражаси шу қадар ортиб кетди-ки, эшитмаган мухлис, ўз муносабатини билдирмаган мазкур соҳа мутахассиси қолмади.

Хабарингиз бор, 2020 йилги Про-лиганинг 20-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Турон" учрашуви якунида юз берган тартиббузарликлардан сўнг Фарғона жамоаси 3 уй учрашувларини мухлисларсиз ўтказиши бўйича дисквалификацияга учраган эди. Бугунга келиб "Нефтчи" учун мазкур жазо муддати якунига етди. Фарғоналиклар ўз майдонларида Суперлигага ўтиш ўйинида "Андижон", Про-лиганинг 1-турида "Олимпик" ва мазкур чемпионатнинг 3-турида "Истиқлол" жамоалари билан белгиланган 3 та уй учрашувини ўтказиб бўлишди. Эндиликда "Нефтчи"нинг ўз майдонида ўтадиган ўйинларида мухлислар ҳам иштирок этишлари мумкин бўлади.

Жамоа куни кеча, яъни 12 апрель куни Про-лиганинг 4-тури доирасида Нукуснинг "Арал Самали" клубини мағлуб этди.17 апрель санасида эса, мазкур чемпионатнинг 5-турида ўз майдонида Урганчнинг "Хоразм" клубини қабул қилади. Бу жамоалар айни дамда мусобақа жадвалида бир хил, 10 очкодан жамғарган холда тўплар нисбатига кўра биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаб туришибди. Бизга маълум бўлишича, мазкур ўйинда фарғоналиклар мухлислар ташрифи бўйича Про-лига рекордини ўрнатишмоқчи экан. Бу ўйиннинг дам олиш кунларида бўлиб ўтиши ҳам шу санада "Истиқлол" стадионига кўплаб футбол мухлислари ташриф буюришларига замин яратиши, шунингдек жамоасини қўллаб-қувватлаш учун Хоразмдан ҳам бир қатор мухлислар етиб келиши катта эҳтимол. Фарғона жамоаси мухлислари эса ҳозирданоқ ушбу ўйинга бўлган тайёргарликни бошлаб юборишган.

 


Бекзод Толибов

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика