Latest news

15:50Матвей Сафонов "Ньюкасл"га қарши ўйин қайдномасига киритилди  0 15:17ЕЧЛ. Неаполда "Челси"нинг икки мухлиси шифохонага ётқизилди, бирига пичоқ билан ҳужум қилинган бўлиши мумкин  1 14:24Саудияликлар Усман Дембеле учун улкан таклиф тайёрлашмоқда  0 13:48Жейми Каррагер: "Бу "Ливерпуль" АПЛ учун мос эмас"  2 13:12Фабио Капелло: "Милан" — ўта пассив жамоа, ҳужумчилар ҳимояга ёрдам бермаяпти"  2 12:51Италия Кубоги. Барча чорак финалчилар ва жуфтликлар маълум!  2 12:24Бугунги тақвим: Суперлигада янги мавсуми қуръаси, футзал бўйича Осиё Кубогида "Марказий Осиё дербиси", ЧЛда охирги тур ва бошқалар  1 12:07Пол Скоулз: "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг ёмон чемпион бўлиши мумкин"  8 11:42"Бавария" Упамеканони олиб қолиш учун 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқда  0 11:2830 январь - ЎФА конгресси ва тақдирлаш маросими  3 10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  17 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  11 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  5 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0

Про лига. "Истиқлол" пешқадам "Шўртан"дан устун келди News

Про лига. "Истиқлол" пешқадам "Шўртан"дан устун келди

Про лиганинг 8-туридан ўрин олган “Истиқлол” – “Шўртан” учрашуви ўз ниҳоясига етди.

 

ЯНГИЛАШ


Учрашув бошланди. 20-дақиқада Худоёрхон Сагдуллаев "Истиқлол" посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб бораётганди, сўнги паллада ҳимоячилар томонидан йиқитилди. Ҳакам ўйин қоидаси бузилмаган деб топди. 

22-дақиқада Самандар Шодмоновнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. 

27-дақиқада Жасурбек Эрмаматовнинг чап қанотдан йўллаган узатмаси хавфли чиқди. 30-дақиқада меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди, Ахрор Иноятов ҳимоячилар томонидан йиқитилди. Сардор Сотволдиев 11 метрли жарима тўпидан ҳисобни очди - 1:0.

40-дақиқада "Шўртан" ҳисобни тенглаштиришга жуда яқин келганди, Олимжон Каримов жуда яқин масофадан тўпни дарвозага жойлай олмади.

ТАНАФФУС

Иккинчи бўлим кескин курашлар остида давом этмоқда. Ҳисоб ҳамон 1:0, "Истиқлол" олдинда.

Учрашув якунланди. "Истиқлол" ўз майдонида "Шўртан" жамоасини кичик 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва ўз очколари сонини 15тага етказиб олди.

Про лига. 8-тур
9 октябрь, жума
ИСТИҚЛОЛ – ШЎРТАН 1:0
Ҳакамлар:
Достон Раҳмонов, Аваз Абдуллаев, Сардор Нишонбоев
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Бекзод Арипов.

Гол: Сардор Сотволдиев 30 пенальти, - 1:0.

"Истиқлол": 46.Хуршид Хожаев, 2.Аҳрорбек Ўктамов, 4.Жасурбек Эрмаматов, 5.Абдухолиқ Қурбонов, 7.Риза Айвазов, 8.Сардор Сотволдиев, 15.Улуғбек Ҳудойбердиев, 17.Темур Маматмуродов, 19.Хушнудбек Бозоров, 21.Элёр Мамасолиев, 26.Ахроржон Иноятов.
Захира: 12.Нодир Ашурматов, 3.Фирдавс Асадов, 6.Оқилбек Маҳмудов, 10.Давронбек Исоқов, 11.Шоҳруҳ Бойқўзиев, 13.Дониёржон Тулашев, 22.Маъруф Жумаев, 23.Достон Ўринбоев.

"Шўртан": 16.Акмал Раҳимов, 2.Нурали Падаров, 6.Холмурод Ходмуродов, 7.Олимжон Каримов, 9.Худоёрхон Сагдуллаев, 14.Шокир Юлдашев, 18.Самандар Шодмонов, 19.Шербек Эшмуродов, 24.Бекзод Сувонов, 27.Ислом Шодмонов, 28.Санжар Тўрақулов.
Захира: 1.Асадуллохон Полвонов, 5.Элбек Отақулов, 10.Маъруф Муродов, 11.Жасур Холтўраев, 22.Сардор Саъдуллаев, 29.Жаҳонгир Қурбонбоев, 34.Шахбоз Жўраев, 77.Салоҳиддин Санақулов, 97.Фахриддин Алимов.



Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика