Президентимиз Фарғонада "Нефтчи"нинг янги қурилаётган стадионига ташриф буюрди
27 jun 2014 10:40
News
Президентимиз Фарғонада "Нефтчи"нинг янги қурилаётган стадионига ташриф буюрди
Фарғона шаҳрининг қиёфаси қисқа муддатда бутунлай ўзгариб бораяпти. Шубҳасиз бунда юртбошимизнинг хизматлари катта бўлаяпти.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида 26 июнь куни Фарғона вилоятига келди.
Мамлакатимизда спортни, хусусан, футболни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш, футбол мактаблари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, мураббийлар ва ҳакамлар малакасини ошириш юзасидан кенг кўламли ишлар бажарилмоқда.
Фарғона шаҳрида бунёд этилган 20 минг ўринли стадион мазкур йўналишдаги ишларнинг изчил давомидир. Бу стадион ўзининг ноёб меъморий ва муҳандислик ечими, бетакрор дизайни билан Фарғона кўркига кўрк қўшмоқда.
Давлатимиз раҳбари ушбу стадионни бориб кўрди.
Президентимиз стадионда спортчилар, томошабинлар учун қулай шарт-шароит яратиш, ёш спортчилар, хусусан, футболчилар тарбиялашга эътиборни янада кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Link :
Source : uza.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments