Latest news

04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  0 03:46Иньяки Уильямс ва Вальверде "Барселона" билан ўйиндан олдин нима деди?  1 02:54А Серия. “Ювентус” “Сассуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1 02:15Африка Миллатлар Кубоги. Кот-д'Ивуар Буркина-Фасони йирик ҳисобда таслим этиб, чорак финалга йўл олди  3 00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  1 00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0 00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  0 00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0 23:31Турдимуродов, Ибрагимов, Эсанов – миллий жамоага номзод футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда  1 23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  17 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  1 21:32Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!  8 21:25"Ювентус" Кьезани "Ливерпул"дан қайтариши мумкин  0 21:05"Навбаҳор" клуби янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда  1

Президент қарори билан Каттақўрғон шаҳрида футбол академияси қурилади News

Президент қарори билан Каттақўрғон шаҳрида футбол академияси қурилади

Самарқанд вилоятининг Қаттақўрғон туманида футбол академияси қурилади.

"27 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш тўғрисида”ги 392-сонли қарори эълон қилинди. Ундан Каттақўрғон шаҳрида футбол академияси ташкил этиш масаласи ҳам жой олган. 

Шу йилнинг 23 декабрь куни Лига ишчи гуруҳи Каттақўрғонга ташриф буюриб, ҳудудда катта футбол учрашувларини ўтказиш ва 2025-йилги мавсумни Биринчи лигада ўтказган Каттақўрғон футбол клубининг Пролигада иштирок этиши масаласини ўрганганди. Бундан кўзланган асосий мақсад яқин келажакда Самарқанд вилоятида “Динамо” клубидан ташқари яна бир профессионал футбол клубни шакллантириш ҳисобланади. 

Каттақўрғон сафари юзасидан эълон қилинган материалда ҳукумат ёрдами билан футбол мактаби ташкил этиш кўзда тутилгани ва кейинчалик унинг “Каттақўрғон” футбол клуби билан боғланиши масаласи қайд этилганди. Мазкур режа эндиликда мамлакат Президенти томонидан қарор шаклида имзоланди. Қарорда Каттақўрғон шаҳрида Ассоциация қошидаги футбол академияси ташкил этилиши кўрсатиб ўтилган бўлиб, унга 20 миллиард сўм ажратилиши белгиланган. Бу ўз ичига 150 ўринли уч қаватли ўқув ва маъмурий бино қуриш, 100 ўринли ётоқхона ва ошхона биносини барпо этиш, 48х24 ўлчамли универсал спорт зали, 110х78 ўлчамлардаги биттадан табиий ва сунъий қопламали футбол майдонларини олади. 

Лига режасига кўра, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Спорт вазирлиги ёрдамида Пайшанба шаҳарчасидаги футбол майдони ДХШ асосида Каттақўрғон клубига бириктирилади. Ўз навбатида клуб мазкур майдонни Лига талабларига мослаш учун инвестисия киритади. Бунда футбол майдонини тўлиқ янгилаш, техник зона ва трибуналарни таъмирдан чиқариш кўзда тутилади. Шунингдек, Пайшанба шаҳарчасидаги оромгоҳнинг бир қисми клуб базасига айлантирилади. Келажакда Ассоциация ёрдамида Каттақўрғон футбол академияси қошида 8 ёш тоифасида тарбияланувчилар гуруҳини ташкил этиш ва унга асосан маҳаллий болаларни жалб қилиш, ёш тоифаларининг ҳар бирида минимум 25 нафардан тарбияланувчи бўлишига эришиш ҳамда уларни Лига рўйхатидан ўтказиш режалаштирилган. 

“Динамо” футбол клуби эса Самарқанд вилояти футбол мактаби билан худди шу йўсинда ҳамкорлик қилади. Шу асосда вилоятда бир-бирига рақобат қилувчи иккита футбол клубига асос солинади. Айни вақтда Лига “Каттақўрғон”футбол клуби билан ҳамкорликдаги ишларни давом эттираётган бўлиб, бу ўз навбатида клубни Пролига мусобақасига тайёрлаш босқичини ўз ичига олади", -дейилади ЎзПФЛ баёнотида. 

Rating: +5   

Comments

+2   
01 jan 11:31:29
Behzod Holdorov
Ajoyib xabar. Olg‘a Kattaqo'rg'on!
+2   
01 jan 09:24:25
Javlon Samarqand
Yaxshi boʻlardi ochilsa
+2   
01 jan 02:44:55
Nuriddin Nuriddin
Yaxshi bo‘lardi Katta Qo‘rg‘on shahar tumanlarida ham talantli futbolchilar ko‘p yana ko‘payardi Inshaalloh
Ingichkadan salom
   
01 jan 21:36:50
Soliev Ozod
Kattaqurgonliklarga pitirdi salom

   
01 jan 18:16:18
Farhod Uktamovich
Шу таклифни киритган инсонга рахмат, ????
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика