Latest news

19:28АПЛ. "Астон Вилла" ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, 2-ўринга чиқиб олди  1 19:02Саматов энди "Андижон"да спорт директор бўлиб ишлайди  1 18:38"Андижон" дарвозабони билан шартномани узайтирди  2 18:19"Манчестер Юнайтед" Мареска номзодини кўрмаяпти  0 18:00Хаби Алонсо: "Винисиусда табассум кўряпман"  0 17:31Суперлига клублари қачон, қаерда йиғин ўтказишади?   8 17:23"Манчестер Юнайтед"нинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 17:03Сергей Арсланов "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 16:39"Атлетико" президенти: "Ишончим комилки, Симеоне билан EЧЛда ғалаба қозонамиз. Нега энди йўқ? Бизда яхши жамоа бор, бироз омад етишмаяпти”  2 16:36Бешариқ туманида футбол фахрийлари ўртасида шоу учрашуви ташкил этилди  0 16:15Кес Смит "Реал"га ўтишга қарор қилди  0 15:47Индонезия терма жамоасига бош мураббий тайинланди  8 15:06"Реал" Родрини сотиб олиши мумкин  7 14:36"Ливерпуль” Эквадор терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 14:03Рики Пуч тиззасидан олган жароҳати туфайли 2026 йилни ўтказиб юбориши мумкин  3

Превью. «Зомин» – «Косонсой» News

Превью. «Зомин» – «Косонсой»

Эртага Ўзбекистон Биринчилиги иккинчи босқичнинг 8 – тур баҳсларига старт берилади.

Зоминнинг “Зомин” жамоаси Зомин марказий ўйингоҳиди Косонсойнинг “Косонсой” жамоасини қабул қилади.

Жамоалар ўзаро икки бор тўқнаш келишган. Ўзаро ўйинларнинг биринчисида зоминликлар ғалаба қозонган бўлса, иккинчи учрашувда косонсойликларнинг қўли баланд келган. Фақатгина урулган гол ва ўтказиб юборилган голлар хисобига косонсойликлар бироз устунликка эга. Тўплар нисбати: “Зомин” жамоаси рақиблар дарвозаси томон уч бор йўл топиб, тўрт бор ўз дарвоза дахлсизлигини сақлай олмаган.

Жамоалар илк бор 2012 йилги Ўзбекистон Биринчилигида тўқнаш келишган. Зомин марказий ўйингоҳида ўтган биринчи учрашувда “Зомин” жамоаси 2:1 хисобида ғалаба қозонган. Косонсойдаги иккинчи учрашувда косонсойликлар 3:1 хисобида ғалаба қозонишган эди.

Кўриниб турибдики, олдинги натижаларга қараб хулоса қиладиган бўлсак, “Косонсой” жамоаси хозирча қўли бироз баланд келиб турибди. Лекин “Зомин” жамоасининг бугунги таркиби ва кўрсатаётган ўйинлари хар қандай жамоани таслим қилишга қодир.

Шундай экан, бугунги учрашувда “Зомин” жамоасининг ғалаба қозониш учун имконияти кўпроқ.   
Иккала жамоага омад тилаймиз.
Имкониятлар: 40/30/30

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР
2012 ЙИЛ
4-тур. 16 апрель (душанба)
«Зомин» (Зомин) – «Косонсой» (Косонсой) 2:1. 3021 томошабин.
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), М. Каримов (Тошкент), Ш. Қаюмов.
Назоратчи: Э. Орипов (Фергана).
Голлар: Д. Исмоилов (60), Б. Абдумўминов (86, пенальти) – Ш. Мамасолиев (64).
Огоҳлантиришлар: П. Тюлькин (31), Д. Қорабоев (52) – И. Теляков (85).

19-тур. 27 июнь (чоршанба)
«Косонсой» (Косонсой) – «Зомин» (Зомин) – 3:1. 821 томошабин.
Ҳакамлар:
А. Асимов (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), М. Каримов (Тошкент), Ш. Бозоров.
Назоратчи: А. Маражабов (Андижон).
Голлар: И. Нарзуллаев (39), А. Мирзаев (50), Б. Каримов (60) – Б. Акрамов (63).
Огоҳлантиришлар: А. Мирзаев (31), И. Нарзуллаев (33) – Д Тошматов (28), Д. Холиқов (45), М. Абдураҳмонов (52).

Акмал Рахматуллаев тайёрлади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика