Latest news

01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  2 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  13 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  83 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  9 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  4 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  846 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  4 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3 18:24Биринчи даврада "Бунёдкор"да ўйнаган футболчи Босния ва Герцеговина клубига ўтди  1 18:00Ўзбекистон ўйнайдиган "Божуар" стадиони баҳсга тайёр  7

Превью. Ёки Жанубий Кореяни ютамиз, ёки ... News

Превью. Ёки Жанубий Кореяни ютамиз, ёки ...

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги энг муҳим ўйинни 5 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Корея терма жамоасига қарши ўтказади.

Жанубий Корея терма жамоаси Ўзбекистоннинг энг ноқулай рақибларидан бири ҳисобланади. Шу кунга қадар бу икки жамоа 14 марта ўзаро тўқнаш келишган. Шулардан 10тасида корейслар ғалаба нашидасини суришган. Учта баҳсда ғолиб аниқланмаган. Ўзбекистон ўз тарихида Жанубий Кореяни фақат бир марта мағлуб этишнинг уддасидан чиққан! Ўзбекистон 14та ўйинда рақиб дарвозасига 14та гол урган. Корейслар эса 30 марта тўп киритишга муваффақ бўлишган.

Биз бу жамоаларнинг олдинги ўйинларини ёдга олишга қарор қилдик.

Дастлабки учрашув 1994 йил Япониянинг Хиросима майдонларида бўлиб ўтган Осиё ўйинлари ярим финалига тўғри келади. Рустам Акрамов бошчилигидаги жамоамиз ўшанда Азамат Абдураимовнинг узоқ масофадан урган голи эвазига 1:0 ҳисобида зафар қучиб тарихий ғалабани қўлга киритганди. Ўшандан кейин бизнинг жамоа корейсларни умуман мағлуб эта олмай келмоқда.



Навбатдаги тўқнашувлар ЖЧ-1998 саралаши доирасида бўлиб ўтган. Дастлаб Сеулда ўтган баҳсда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғолиб чиқишган. Учрашувда майдон эгалари ҳисобни очишган, иккинчи бўлимда Олег Шацких мувозанатни тиклаган, аммо учрашув тугашига 3 дақиқа қолганида мезбонлар гол уриб барибир ғалабани илиб кетишганди.

Тошкентда ўтган учрашув эса биз учун шармандали тарзда тугаган. Корейслар "Пахтакор"да 38 минг мухлис қаршисида бизнинг терма жамоани 5:1 ҳисобида таслим қилиб кетишганди. Ўша куни Ўзбекистон ўз майдонидаги энг йирик мағлубиятни қабул қилиб олган эди. Жамоамиз сафида ягона голга Андрей Фёдоров пенальтидан муаллифлик қилганди.

Шундан сўнг бу икки жамоа 8 йил давомида умуман тўқнаш келишмади. ЖЧ-2006 саралаши 3-босқичида Ўзбекистон ва Жанубий Корея бир гуруҳдан ўрин олди. Сеулдаги баҳс юқоридаги каби 2:1 ҳисобида ўз якунига етди. Бизнинг жамоадан ягона жавоб тўпига Александр Гейнрих муаллифлик қилганди.



2005 йил июнь ойида Тошкентда ўтган учрашувда эса вакилларимиз тайёр ғалабани қўлдан чиқаришганди. Баҳснинг 62-дақиқасида Максим Шацких ҳисобни очишга эришганди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда меҳмонлар гол уриб бизга жуда ҳам аламли бўлган дурангни тақдим этишганди - 1:1.

2007 йил ёзида бу икки жамоа Жанубий Кореяда ўртоқлик учрашуви ўтказишган. Осиё кубогига сўнгги тайёргарлик вазифасини бажарган мазкур ўйинда мезбонлар ўз одатларига кўра 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. Сервер Жепаров пенальтидан корейслар дарвозасини ишғол қилганди.

Кейинги йил кузда терма жамоамиз яна меҳмонда Корея билан ўртоқлик ўйинини ўтказган. Япония билан муҳим ўйиндан олдин ташкил этилган учрашувда Жанубий Корея вакиларимизга ҳеч қандай имконият қолдирмаган - 3:0. Япония билан расмий ўйинда эса 1:1 ҳисобида дуранг қайд эта олганмиз.

Қатарда ўтган Осиё Кубоги мусобақасининг учинчи ўрин учун баҳсида мухлислар голлар шоусининг гувоҳига айланишганди. Корейслар дастлабки 39 дақиқа ичида дарвозамизга 3та жавобсиз тўп киритиб ташлашган. Бунга Саша Гейнрих биринчи тайм охири ва иккинчи тайм бошида иккита голи билан жавоб берганди - 2:3.

2012 йил февраль ойида яна Япония билан расмий ўйин олдидан Кореяда ўртоқлик учрашуви ўтказганмиз. Бу сафар рақибимиз 4:2 ҳисобида ғалаба нашидасини сура олган. Иброҳим Раҳимов ҳамда Станислав Андреев рақиб дарвозабонини ранжитишганди.



ЖЧ-2014 саралашида ҳам Жанубий Корея билан бир гуруҳдан ўрин олганимиз кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Тошкентдаги баҳс шиддатли кечиб якунда 2:2 ҳисоби қайд этилган эди. Дастлаб меҳмонлар вакили автогол қайд этиб бизга ёрдам берганди, иккинчи таймда Санжар Турсунов гол муаллифига айланганди.

2013 йил 11 июнь. Кўпчилик бу санани ўша машҳур, аламли ва аянчли автогол билан ёдга олади. Ўзбекистон терма жамоаси бу ўйинда ҳеч бўлмаса дуранг қайд этганида Жаҳон чемпионатига жуда яқин келган бўлар эди. Бироқ Акмал Шораҳмедовнинг кутилмаган автоголи якунда бизнинг мағлубиятимизга сабаб бўлганди - 0:1.

Бу икк жамоа Австралияда ўтган Осиё Кубоги-2015 чорак финалида ҳам тўқнаш келишган. Мельбурн шаҳрида ўтган баҳсда 90 дақиқа давомида томонлар гол ура олишмаган, қўшимча таймларда эса Сон Хен Миннинг икки голи корейсларни ярим финалга олиб чиққанди - 2:0.  
Ўша мусобақадан сўнг март ойида Жанубий Корея билан сафарда ўртоқлик учрашуви ўтказгандик. Терма жамоамиз сафида дебютини нишонлаган Зоҳир Қўзибоевнинг голи бизга якунда 1:1 ҳисобидаги дурангни тақдим этганди.

Корея билан ҳозирга қадар энг сўнгги учрашув 2016 йил ноябрь ойида Сеул шаҳрида бўлиб ўтганди. Марат Бикмаевнинг узоқ масофадан урган голи бизга ҳеч бўлмаса дураг тақдим этиши лозим эди, аммо майдон эгалари иккинчи таймда иккита гол уриб ғалабани илиб кетишганди - 2:1.



ЖАНУБИЙ КОРЕЯ ТЕРМА ЖАМОАСИ
Лақаби: "
Тэгу жангчилари", "Қизиллар", "қизил иблислар"
Бош мураббийи: Шин Таэ Йонг (Жанубий Корея)
Сардори: Ки Сун Юн
Энг кўп ўйнаган футболчи: Хон Мюн Бо ва Ча Бум Кун (136)
Тўпурари: Ча Бум Кун (58)
ФИФА рейтингидаги ўрни: 49
Энг юқори ўрни: 17 (1998 йил декабрь)
Энг қуйи ўрни: 69 (2014 йил ноябрь - 2015 йил январь)
Биринчи расмий ўйини: Гонконг - 5:1 (Гонконг, 1948 йил 6 июнь)
Энг йирик ғалабаси: Непал - 16:0 (Инчон, Корея, 2003 йил 29 сентябрь)
Энг йирик мағлубияти: Швеция - 0:12 (Лондон, Англия, 1948 йил 5 август)

Жанубий Корея терма жамоаси ўз тарихида 9 мара Жаҳон чемпионатлари финал босқичида иштирок этишга муваффақ бўлган. Корейслар 1986 йилдан бери барча мундиаллар иштирокчиси бўлиб келишмоқда. 2002 йил ўз уйларида ўтган Жаҳон чемпионатида Гус Хиддинк бошчилигида тўртинчи ўринни қўлга киритиб Осиё қитъаси учун рекорд натижа қайд этиб беришганди.

Ҳозиргача ўтказилган 16та Осиё Кубогининг 13тасида Жанубий Корея қатнашган. Сўнгги марта жамоа 1992 йилги қитъа чемпионатидан четда қолган. Корейслар икки бор қитъа чемпиони бўлишган. Тўрт марта Осиё Кубоги кумуш медалларига эга чиқишган. Яна шунча марта бронза медаллари билан тақдирланишган.


Сана

Мезбон

Ҳисоб 
 

Меҳмон

Ўйин мақоми

13.10.1994 

Ўзбекистон

 1:0

Жанубий Корея 

XII Осиё ўйинлари

12.09.1997

Жанубий Корея 

 2:1

Ўзбекистон

ЖЧ-1998 саралаши

18.10.1997

Ўзбекистон

 1:5

Жанубий Корея

ЖЧ-1998 саралаши

30.03.2005

Жанубий Корея

 2:1

Ўзбекистон

ЖЧ-2006 саралаши

03.06.2005

Ўзбекистон

 1:1

Жанубий Корея

ЖЧ-2006 саралаши

05.07.2007

Жанубий Корея

 2:1

Ўзбекистон

Ўртоқлик учрашуви

11.10.2008

Жанубий Корея

 3:0

Ўзбекистон

Ўртоқлик учрашуви

28.01.2011

Жанубий Корея

 3:2

Ўзбекистон

Осиё кубоги 2011

25.02.2012

Жанубий Корея

 4:2

Ўзбекистон

Ўртоқлик учрашуви

11.09.2012

Ўзбекистон

 2:2

Жанубий Корея

ЖЧ-2014 саралаши

11.06.2013

Жанубий Корея

 1:0

Ўзбекистон

ЖЧ-2014 саралаши

22.01.2015

Жанубий Корея

 2:0

Ўзбекистон

Осиё кубоги 2015

27.03.2015

Жанубий Корея

 1:1

Ўзбекистон

Ўртоқлик учрашуви

15.11.2016

Жанубий Корея

 2:1

Ўзбекистон

ЖЧ-2018 саралаши



Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика