Latest news

23:02"Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар билан танишинг  0 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  3 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  9 21:45ЦСКА - "Рубин". Кимлар асосий таркибда?  8 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  17 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  9 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  11 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  54 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  9 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1

Превью. «Хотира-79» - «Зомин» News

Превью. «Хотира-79» - «Зомин»

Бугун Ўзбекистон профессионал футбол лигаси ПРО-лига, “Б” гуруҳи 11-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Уйчи шаҳрининг “Хотира-79” жамоаси “Пахтакор” стадионида Зоминнинг “Зомин” жамоасини қабул қилади.

Жамоалар ўзаро саккизинчи бор тўқнаш келишмоқда. Жамоалар биринчи бор 2015 йилги Ўзбекистон Биринчилиги икинчи босқич баҳсларида тўқнаш келишган, ўшанда томонлар ўзаро дуранга имзо чекишган эди. Охирги бор ПРО-лига 8-тур учрашувида “Зомин” жамоаси "Зомин" Марказий стадионида рақиблар дарвозасига жавобсиз 8 бор тўп киритган эди. 

Ўшанда ПРО-лига тўпурари Достон Тошматов “Хотира-79” жамоаси дарвозасини 5 бор нишонга олган эди.

Ўтган 10 тур натижасига кўра мусобақа жадвалига кўра, “Б” гуруҳида “Хотира-79” жамоаси 7 очко билан 8-ўринда бораётган бўлса, “Зомин” жамоаси 19 очко билан 1-ўринда бормоқда.

Демак, бугунги учрашув мезмонлар олдинги учрашувдаги йирик мағлубиятни ўз мухлислари олдида ғалаба қозониб, реванш олишга ҳаракат қилса, мехмонлар “Б” гуруҳи пешқадамлигини сақлаб қолиш мақсадида фақат ғалаба учун майдонга тушишади. Ўйлаймизги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтадиган ўйин қизиқарли ва голларга бой учрашув бўлади деб умид қиламиз.

Иккала жамоага ҳам омад тилаймиз.
Имкониятлар: 40/20/40

ЎЗАРО УЧРАШУВ СТАТИСТИКАСИ
Голлар сони бўйича: “Зомин” жамоаси рақиблар дарвозасини 19 бор нишонга олиб, ўз дарвозасини “Хотира-79” жамоасидан 10 бор голдан сақлаб қола олмаган.
Ғалабалар сони бўйича: “Зомин” жамоасида 4 та, “Хотира-79” жамоаси эса 2 та ғалабалар мавжуд. Бир бор жамоалар дуранг қайд этишган.

ЎЗАРО УЧРАШУВЛАР
2015 ЙИЛ
ИККИНЧИ БОСҚИЧ
1-тур.12 август (чоршанба)    
«Хотира-79» (Уйчи) – «Зомин» (Зомин) - 1:1. 546 томошабин.
Ҳакамлар: 
О. Туйчибаев (Тошкент), Ш. Миржалалов (Тошкент), З. Эркинов (Тошкент), М. Нехочин.
Назоратчи: С. Зайлабидинов (Фарғона).
Голлар: Ш. Саидов (77) – Д. Тошматов (82, пенальти).
Огохлантиришлар: Б. Юлдошев (37), И. Абдуқодиров (52), С. Абдуллаев (82), Хамидов (84) – А. Мансуров (34).
Четлатиш: Д. Абдужаббаров (55), С. Абдуллаев («Хотира-79, 82).

16-тур. 7 ноябрь (шанба).    
«Зомин» (Зомин) – «Хотира-79» (Уйчи) – 3:0. 842 томошабин.
Ҳакамлар
: Д. Каримов (Тошкент), Д. Акмалов (Тошкент), Д. Убайдуллаев (Гулистан), Ш. Каюмов.
Назоратчи: Э. Мусаев (Самарқанд).
Голлар: Д. Тошматов (6, 73, пен.), Д. Марипов (20).
Огоҳлантиришлар: О. Мирзаев (45+2), С. Абдуллаев («Хотира-79», 63).
Четлатиш: А. Абдуқодиров («Хотира-79, 72).

2016 ЙИЛ
Биринчи давра
14-тур. 8 июнь (чоршанба).
«Зомин» (Зомин) – «Хотира-79» (Уйчи) – 0:2.


Иккинчи давра
«Хотира-79» (Уйчи) – «Зомин» (Зомин) – 1:2. 148 томошабин.
Ҳакамлар: 
Д. Каримов (Тошкент), С. Нишонбоев (Тошкент), Д. Абдураззоқов (Тошкент), М. Нехочин.
Назоратчи: М. Исмоилов (Тошкент).
Голлар: Ф. Шокиров (36) – Ш. Жониқулов (35), А. Аҳмедов (73).
Огоҳлантиришлар: Б. Маҳкамбоев (66), Ш. Абдураимов (иккиси ҳам - «Зомин», 75).

2017 ЙИЛ
7- тур. 1 май (душанба).
«Зомин» (Зомин) – «Хотира-79» (Уйчи) – 3:1. 3210 томошабин.
Ҳакамлар: 
Ш. Раджабов (Бухоро), Р. Копадзе (Фарғона), Ш. Агзамов (Фарғона), Ш. Каюмов.
Назоратчи: Э. Арипов (Фарғона).
Голлар: С. Абдуллаев (42), Д. Тошматов (89, пен.), Л. Файзуллаев (90+6) – Г. Джураев (60).
Огоҳлантиришлар: Ф. Дехқонов (38), Г. Джураев (барчаси «Хотира-79», 90+1).

29-тур. 3 октябрь (сешанба).
«Хотира-79» – «Зомин» – 5:2. 241 томошабин.
Ҳакамлар:
А.Эргашев (Тошкент), Н.Рўзимов (Тошкент), Н.Афиногенов (Тошкент), М.Маматхонов.
Назоратчи: Г.Каримов (Тошкент).
Голлар: Х.Йўлдошев (13, 47), Б.Мамажонов (66), Р.Аъзамов (84, 87) – Д.Тошматов (18), С.Абдуллаев (51).
Огоҳлантириш: Э.Каримов («Зомин», 76).

2018 ЙИЛ
8-тур. 10 май (пайшанба).
“B”гуруҳи
“Зомин” – “Хотира-79”  - 8:0. 1290 томошабин.
Ҳакамлар:
Шуҳрат Ражабов (Бухоро), Жалолиддин Нажмиддинов (Тошкент), Жамолиддин Хуснитдинов (Тошкент).
Голлар: Ш.Аббосов (6), Д.Тошматов (20, 40, 43, 50, 83), Б.Дўсмуродов (66), Э.Каримов (68).
Огоҳлантиришлар: Ш.Аббосов (61) – И.Садриддинов (65), Б.Мамажонов (67).
Назоратчи – Шуҳрат Эгамбердиев (Қарши)
Комиссар – Бахтиёр Намозов

11-тур. 24 май (пайшанба)
“В” гуруҳи
“Хотира-79” – “Зомин”, Уйчи шахри, “Пахтакор” стадиони.
Ҳакамлар:
А.Раҳимов, Д.Тиллоев, Х.Набиев.
Назоратчи: В.Нажафалиев.
Комиссар: А.Эргашев.

Акмал Рахматуллаев тайёрлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика