Превью. «УзДонгЖу» - «Зомин»
25 oct 2016 12:55
News
Превью. «УзДонгЖу» - «Зомин»
Андижоннинг «УзДонгЖу» жамоаси ўз майдонида Жиззах вилояти Зомин туманининг «Зомин» жамоасини қабул қилади. Ушбу учрашув жамоаларнинг ўзаро олтинчи бор тўқнашуви ҳисобланади. Биринчи даврадаги Янгиер шаҳрида бўлиб ўтиши лозим бўлган ўйин маълум сабабларга кўра ўтказилмай «Зомин» жамоасига техник мағлубият ёзилган эди. Жамоаларнинг мусобақа жадвалидаги эгаллаб турган ўринларига этибор қаратсак, «УзДонгЖу» жамоаси ўтказилган 28 баҳсдан 51 очко жамғариб 4-ўринни, «Зомин» жамоаси эса 27-ўйиндан 31 очко жамғариб 11-ўринни банд этиб туришибди. Эртанги ўйинда майдон эгалари оқ, мехмонлар эса кўк рангдаги либосларда майдонга тушишади. Ушбу баҳс Шўрбулоқдаги мактаб-интернатининг сунъий қопламали стадионида соат 14:00 бошланиши режалаштирилган.
Иккала жамоага ҳам омад тилаймиз.
33- тур 23-октябр(якшанба)
«УзДонгЖу» (Андижон)-«Зомин» (Зомин). Андижон ФИМИ стадиони.
Ҳакамлар: О.Тўйчибоев (Фарғона), А.Жабборов (Наманган), Қ.Собиров (Фарғона).
Назоратчи: Э.Эрипов (Фарғона).
«УзДонгЖу» ФК матбуот котиби Шерзодбек Мамадалиев тайёрлади.
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Comments