Latest news

09:00Санжар Шомуродов: "Элдор болалигидан Европада ўйнашни ният қиларди"  0 08:26Садриддин Ҳасанов: "18 ёшга тўлганимдан сўнг "Брага"га кетаман"  3 08:01Тимур Кападзе: "Бу мукофот мени янада кучли қилади"  4 01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  2 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  3 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  3 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  2 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  12 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  8 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  3 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1

ПРЕВЬЮ. “Сўғдиёна” - “Пахтакор” News

ПРЕВЬЮ. “Сўғдиёна” - “Пахтакор”

Олий лиганинг 27-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида Тошкентнинг “Пахтакор” клубини қабул қилади.

УШБУ МАВСУМДА

Биринчи даврада 12-турида “Сўғдиёна”  сафарда  “Пахтакор”га  қарши баҳс олиб борган эди.  Ушбу баҳсда Сарвар Жўраев 34 дақиқада ҳисобни очган эди. Кўп  ўтмай 36 дақиқада  Игорь Сергеев  ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Шерзод Хакамов 37 дақиқада ҳисобни 2:1 кўринишига олиб келган бўлса, иккинчи бўлимнинг 76 дақиқасида Азамат Исроилов ҳисобни тенглаштиришди 2:2. 87 дақиқада Аднан Ораҳовац ҳисобни 3:2 кўринишига олиб келган эди ва шу тариқа “Пахтакор ” ўйинда ғалаба қозонган эди.

“Сўғдиёна” ўтган турда сафарда  “Шўртан” га қарши баҳс олиб борган эди ва 3:1 ҳисобида мағлубиятга учради. “Пахтакор ” ўз майдонида  “Бунёдкор” ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган.

 “Пахтакор ” 50 очко билан турнир жадвалида  3-ўринни банд этиб турган бўлса, “Сўғдиёна” 28 очко билан 13-ўриндан жой олган.

ЎЙИНИ  ТЕМУР ТЎХТАСИНОВ  БОШҚАРАДИ


“Сўғдиёна” (Жиззах) – “Пахтакор” (Тошкент)

Ҳакамлар
: Т. Тўхтасинов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), Д. Каримов (Тошкент)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: В. Штерн

ЎЗАРО УСТУНЛИК

“Сўғдиёна” ҳамда “Пахтакор”  клублари олий лигада шу кунгача 43 бор куч синашишган.“Пахтакор” ҳисобида 35 та, “Сўғдиёна” ҳисобида 4 та ғалаба мавжуд. 4 ўйинда  дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Шерлар” томонида:  144:37. “Пахтакор” ўзаро ўйинларда 109 очкони қўлга киритган бўлса ,жиззахликлар 16 очкони қўлга қиритган.  “Пахтакор”нинг энг йирик ғалабаси 6:1, “Сўғдиёна”нинг энг йирик муваффақияти  3:0.



 “Сўғдиёна” майдонида ўтган барча учрашувлар:

11.06.2016 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 0:1
23.05.2015 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 0:3
14.06.2014 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 0:1
05.05.2013 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 0:0
10.04.2011 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 1:2
25.04.2009 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 0:2
05.07.2008 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 1:2
17.09.2006 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 4:2
07.11.2005 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 1:3
08.04.2004 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 0:2
27.04.2002 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 0:3
30.05.2001 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 1:3
22.04.2000 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 0:2
18.05.1999 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 3:2
08.06.1998 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 1:1
20.07.1997 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 1:2
16.08.1996 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 3:1
15.08.1995 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 1:3
24.11.1994 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 1:1
19.04.1993 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 0:1
02.08.1992 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 4:2

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ҲАҚИДАГИ ФАКТ:

Жиззахдаги 21 та ўйиндан 3 тасида “Сўғдиёна”, 15 тасида “Пахтакор”  ғалаба қозонган.  3 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган.

ЎЙИН ВАҚТИ ВА ЖОЙИ.

Ёшлар лигаси баҳси 2 ноябрь куни соат 15:00 да “Сўғдиёна” қароргоҳида бўлиб ўтади. Асосий таркиб учрашуви 3 ноябрь  куни 17:00 да “Сўғдиёна” стадионида ўтказилади.

“ПАХТАКОР” ДАГИ ТАНИШ ФУТБОЛЧИЛАР

2005-2006 йилларда Камолиддин Тожиев,2008-2009 йилларда  ҳозирги кунда “Пахтакор” шарафини ҳимоя қилаётган посбон Александр Лобанов , 2014-2015 йилларда  Жасур Ҳакимовлар “Сўғдиёна” шарафини химоя қилишган


“Сўғдиёна” матбуот хизмати

Rating: -14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика