Latest news

13:30Игорь Суров: "Машъал"да катта салоҳият мавжуд"  0 13:03"Машъал" ва "Қўқон-1912" собиқ футболчиси ҳалок бўлди  2 12:35U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон Австралия ва Ҳиндистон билан бир гуруҳда  8 12:24"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда  15 11:53"Мақсадим — аёллар футболи ривожига ҳисса қўшиш" — Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите  0 11:27"Бунёдкор" ФК: "Муроджон Алиев одатий кун тартибида фаолият юритмоқда"   2 11:16"Динамо" Кингсли Сарфо бўйича баёнот берди  3 10:25Асрор Алиқулов: "Мақсадимиз "Шўртан"ни Суперлигага қайтариш. Легионерлар жамоамизга ёрдам беришига умид қиламиз"  4 09:55Италия Кубоги. "Лацио" амалдаги соврин эгасини мусобақадан чиқариб юборди  0 09:23Бугун U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланади  1 09:15"Ноттингем Форест" бош мураббий Шон Дайчни истеъфога чиқарди  0 08:55"Шўртан" таркибига 4 нафар легионер қўшилди  4 08:25"Йиғиндаги ғалабалар мени хурсанд қилмайди" – Вадим Абрамов "Пюник" мағлуб этилгани ва тайёргарлик ҳақида  6 08:00Эшитдик-да! "Бунёдкор" март ойида уйда ўйнамаслиги мумкин  3 07:24"Шўртан" назорат учрашувида "Локомотив" ўринбосарларини енгди  0

Превью. "Сўғдиёна" - "Локомотив" News

Превью. "Сўғдиёна" - "Локомотив"

Олий лиганинг 4-турида "Сўғдиёна" клуби ўз майдонида Тошкентнинг "Локомотив" клубини қабул қилади.

«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Локомотив» (Тошкент)
10 апрель 2016. Жиззах. "Жиззах" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
В. Серазетдинов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), А. Калинин (Қарши), Н. Қосимов (Қарши)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган)
 
“Сўғдиёна” ва “Локомотив” олий лигада 16 бора тўқнаш келишган. Натижалар “темирйўлчилар”нинг устунлигини кўрсатмоқда.

“Локомотив” ушбу рақибни 12 марта мағлуб этган. “Сўғдиёна” 2 марта ғалабага эришган. Қолган 2та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган. “Локомотив” ўзаро ўйинларда 40та гол урган, “Сўғдиёна” футболчилари 9 марта тошкентликлар дарвозасини ишғол этишган. “Локомотив” ўзаро ўйинларда 38 очкога эга бўлган, “Сўғдиёна” ҳисобида 8 очко бор. “Локомотив”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 7:0га тенг. “Сўғдиёна”нинг энг йирик ғалабаси эса 2:0 бўлиб турибди.

Ўтган йил иккала баҳсда ҳам “Локомотив” зафар қучган. “Сўғдиёна” уйида ўтган учрашувда Марат Бикмаев, Темурхўжа Абдухолиқов ва Санжар Шоаҳмедов томонидан урилган голлар “Локо”га ғалаба келтирган. Майдон эгалари сафида ягона голни Анвар Ражабов урган – 1:3. Тошкентда Элёр Орипов ўз дарвозасини ишғол қилиб голлар шоусини бошлаб берган. Санжар Шоаҳмедов (2та), Ислом Тўхтахўжаев (2та), Марат Бикмаев ва кичик Жасур Ҳасанов “Сўғдиёна” дарвозасига тўп киритишганди – 7:0.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
03.04.2015 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 1:3
23.08.2014 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 0:2
20.09.2013 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 1:4
23.05.2009 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 0:0
29.03.2008 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” ўз уйида “Локомотив”га қарши кечган 8та ўйиннинг иккитасида ғолиб бўлган. Икки бор дуранг қайд этилган ва тўрт бор “темирйўлчилар” сафардан ғалаба билан қайтишган. Охирги тўрт ўйинда “Сўғдиёна” ғалаба қозона олмаган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика