Latest news

09:40"Барселона" Маркус Рэшфорд келажаги борасида бир қарорга келди  1 09:13"Локомотив" легионери биринчи турдан сўнг жароҳат олди  0 08:45Суперлига. "Локомотив" – "Сурхон" 3:1  1 08:45"Реал" етакчилари "Манчестер Сити"га қарши учрашувда майдонга тушмайди  1 08:35Суперлига. "Динамо" – "Навбаҳор" 1:2  0 08:19Эрон футбол федерацияси президенти эронликларни ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  9 07:52Ямал ХХI асрда ушбу натижага эришган илк футболчи  0 07:26Суперлига. Бугун 1-тур якунланди  4 07:00Эрон терма жамоаси ЧМ-2026 да иштирок этмаслиги мумкин — Маrcа  6 03:20А Серия. "Наполи" ва "Интер"да ғалаба  1 03:10Лига 1. ПСЖ меҳмонда минимал ҳисобдаги ғалабага эришди  0 02:56Ла Лига. "Атлетико" 90+4 дақиқада гол уриб, "Реал Овьедо"ни мағлуб этди, Альварес чемпионатдаги 14 ўйинлик голсиз сериясига якун ясади  3 02:10Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда қийин ғалабага эришди, Роналду пенальтидан фойдалана олмади  14 01:30АПЛ. "Лидс" — "Манчестер Сити" 0:1  11 01:05Бундеслига. Интрига ўлди-ми? "Бавария" "Дер Классикер"да "Боруссия Дортмунд"ни мағлуб этиб, жадвалда ундан 11 очко олдинлаб кетди  9

Превью. "Шўртан" - "Нефтчи" News

Превью. "Шўртан" - "Нефтчи"

Олий лиганинг 13-туридан ўрин олган «Шўртан» - «Нефтчи» баҳси анча қизиқарли кечиши кутилмоқда.
Бунга сабаб ҳар иккала жамоа бир хил 10 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида кетма-кет ўринларни эгаллаб турибди. Яъни, Фарғонанинг бош жамоаси «Нефтчи» 11-ўринда бораётган бўлса, «Шўртан» 12-поғонада бормоқда.

Қизиғи шундаки, «Шўртан» ҳам, «Нефтчи» ҳам бунгача 3тадан ўйинда ғалаба қозонишди, 1 мартадан дуранг ўйнаб, 8та беллашувда мағлуб бўлишди. Тўплар нисбати «Нефтчи»да 12-17 (-5)ни кўрсатаётган бўлса, «Шўртан»нинг бу борадаги кўрсаткичи 8-16 (-8) бўлиб турибди.

Шуни айтишимиз лозим, «Нефтчи» шу пайтгача сафарда бешта ўйин ўтказиб, ҳаммасида мағлуб бўлди. Жамоа 3та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 10та гол ўтказиб юборган. «Шўртан» эса ўз майдонидаги ўйинларда 2 бор зафар қучди, бир марта дуранг ўйнаб, икки марта мағлубиятга учради. Натижада уйдаги беллашувларда ғузорликлар ҳозирча 7 очкони қўлга киритишди.

«Шўртан» ва «Нефтчи» жамоалари шу пайтгача Ғузорда ўзаро 8 марта баҳс олиб боришган. Мазкур беллашувларнинг 5тасида «Шўртан» ва фақат биттасида «Нефтчи» ғалаба қозонган. Шунингдек, 2007, 2008 йил бўлиб ўтган баҳсларда ҳисоб очилмаган. Ғузордаги ўйинларда тўплар нисбати 13-3 бўлиб турибди, албатта «Шўртан» фойдасига.

Шуни қўшимча қилиши лозим, «Шўртан» ўз майдонида 2009 йилдан бери «Нефтчи»ни мағлубиятга учратиб келмоқда. Ҳозирча «Шўртан»нинг фарғоналиклар устидан энг йирик ғалабаси 2011 йилги чемпионатда қайд этилган. Ўшанда ғузорликлар рақибни 4:0 ҳисобида енгишган. Бундан ташқари, кетма-кет олти йилдан бери «Шўртан» «Нефтчи»дан гол ўтказиб юбораётгани йўқ. Ўйлаймизки, бу сафар ҳам жамоамиз ижобий натижага эришади. Қуйида Ғузордаги учрашувлар натижасини келтириб зўтамиз.

 
2005 йил. 20-тур.
ШЎРТАН - НЕФТЧИ - 3:1 (0:1)
Ҳакам: Попов Александр - 8,4
Голлар
: 0:1 - Отақўзиев Носир, 23. 1:1 - Усмонхўжаев Собир - пенальти, 60. 2:1 - Таран Игорь, 64. 3:1 - Таран Игорь - пенальти, 90
 
2006 йил. 12-тур
ШЎРТАН - НЕФТЧИ - 1:2 (1:1)
Ҳакам:
Серазитдинов Виктор - 8,3
Голлар: 0:1 - Отақўзиев Носир, 26. 1:1 - Ҳасанов Нўъмон, 30. 1:2 - Коваленко Илья, 47

2007 йил. 28-тур
ШЎРТАН - НЕФТЧИ - 0:0
Ҳакам
: Попов Александр - 8,5

2008 йил. 6-тур
ШЎРТАН - НЕФТЧИ - 0:0
Ҳакам:
Тамбовцев Андрей - 7,8
 
2009 йил. 24-тур
ШЎРТАН - НЕФТЧИ - 1:0 (0:0)
Ҳакам:
Цейтлин Владислав - 9,1
Гол: 1:0 - Геворкян Артур, 58

2010 йил. 15-тур
ШЎРТАН - НЕФТЧИ - 2:0 (1:0)
Ҳакам
: Цейтлин Владислав - 9,1
Голлар: 1:0 - Эркинов Шаҳбоз, 27. 2:0 - Клишин Виктор, 88

2011 йил. 21-тур
ШЎРТАН - НЕФТЧИ - 4:0 (2:0)
Ҳакам:
Намозов Бахтиёр - 8,1
Голлар: 1:0 - Таран Игорь, 27. 2:0 - Полвонов Зафар, 32. 3:0 - Эркинов Шаҳбоз, 72. 4:0 - Таран Игорь, 76
 
2012 йил. 18-тур.
ШЎРТАН - НЕФТЧИ - 2:0 (1:0)
Ҳакам:
Исмоилов Марат
Голлар: 1:0 - Таран Игорь, 16. 2:0 - Қодирқулов Ботир, 55
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика