Превью. "Қўқон-1912" - "Сўғдиёна"
05 nov 2015 09:55
News
Превью. "Қўқон-1912" - "Сўғдиёна"
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
5 ноябрь 2015. Қўқон. "Марказий" стадиони. 14:00
Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), Б. Юльчараев (Гулистон)
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).
Бу икки клуб ўзаро 17 бор куч синашишган. Натижалар “Сўғдиёна”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Жиззах клуби 8та ўйинда ғолиблик нашидасини сурган. 3та ўйин дуранг билан якунланган. “Қўқон-1912” бу рақибни олти бор мағлуб этган. Тўп киритиш борасида ҳам устунлик “Сўғдиёна” томонида – 27:20. Ўзаро ўйнларда “Сўғдиёна” 27 очкони қўлга киритган. “Қўқон-1912” эса ҳозиргача 21 очко ишлаб олган.
“Сўғдиёна”нинг “Қўқон-1912” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0. Қўқонликларнинг энг йирик ғалабаси эса – 4:2.
Биринчи даврада “Сўғдиёна” ўз уйида иродали ғалабага эришган. Учрашувдаги ҳисобни Нодир Қўзибоев очганди. Сухроб Қобилов пенальтидан ҳисобни тенглаштирганди. Қизиғи иккинчи даврани Қобилов “Қўқон-1912” сафида бошлади. Акмал Абдураҳмоновнинг урган голи Жиззах клубига 3 очко келтирганди – 2:1.
Қўқонда ўтган сўнгги беш учрашув:
11.05.2002 «Қўқон-1912» - «Сўғдиёна» 1:0
12.09.2000 «Қўқон-1912» - «Сўғдиёна» 3:1
30.04.1999 «Қўқон-1912» - «Сўғдиёна» 2:1
21.06.1998 «Қўқон-1912» - «Сўғдиёна» 4:2
31.05.1995 «Қўқон-1912» - «Сўғдиёна» 1:0
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” сафарда “Қўқон-1912”ни умуман мағлуб эта олмаган. Водий клуби ўз уйида 6 марта ғалабага эришган. Иккита учрашувда дуранг қайд этилган. Қўқонда ўтган охирги 5та ўйиннинг барчасида мезбонлар 3 очкога эга бўлишган.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Comments