Latest news

20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  0 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  1 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  3 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  2 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  2 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  1 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  1 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  8 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  2

Превью. "Қўқон-1912" - "Насаф" News

Превью. "Қўқон-1912" - "Насаф"

Олий лиганинг 18-турида Қаршининг "Насаф" клуби Қўқонда "Қўқон-1912" меҳмони бўлади.

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Насаф» (Қарши)
16 август 2015. Қўқон. "Марказий" стадиони. 17:00
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), Х. Шодмонов (Бухоро), А. Усмонов (Тошкент), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: Р. Серазетдинов.
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

“Қўқон-1912” ва “Насаф” олий лигада жами 11 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Насаф”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Қаршиликлар 7та ўйинда ғолиб бўлишган. “Қўқон-1912”  ҳисобида 4та ғалаба бор. Бу жамоалар ҳозирга қадар умуман дуранг ўйнашмаган. Тўплар нисбатида ҳам “Насаф” олдинда - 24:16. Ўзаро ўйинларда “аждарлар” 21 очкони, “Қўқон-1912” эса 12 очкони  қўлга киритган.

“Насаф”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0 га тенг. “Қўқон-1912”да бу кўрсаткич 3:0га тенг.

Биринчи даврада  “Насаф” ўз мухлислари қаршисида йирик ғалабага эришган. Биринчи бўлимда Шоҳруҳ Гадоев ҳисобни очган. Иккинчи бўлимда Баҳром Абдураҳимов ва Олександр Коблаш қўқонликлар дарвозасини ишғол қилишган – 3:0.

Қўқонда бўлиб ўтган сўнгги барча учрашувлар:
18.08.2003 «Қўқон-1912» - «Насаф» 3:0
09.06.2002 «Қўқон-1912» - «Насаф» 3:0
30.09.2000 «Қўқон-1912» - «Насаф» 1:2
10.05.1999 «Қўқон-1912» - «Насаф» 3:1
26.04.1998 «Қўқон-1912» - «Насаф» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Водийда бўлиб ўтган беш ўйиндан тўрттасида “Қўқон-1912” ғалаба қозонган. “Аждарлар” сафарда бир марта (2000 йил) уч очкони қўлга киритган. Охирги икки ўйинда қўқонликлар рақибни бир хил 3:0 ҳисоблари билан таслим қилишган.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика