Превью. "Қўқон-1912" - "Металлург"
25 oct 2015 09:23
News
Превью. "Қўқон-1912" - "Металлург"
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Металлург» (Бекобод)
25 октябрь 2015. Қўқон. "Марказий" стадиони. 15:30
Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), А. Раҳимов (Андижон)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).
“Қўқон-1912” ҳамда “Металлург” клублари олий лигада шу кунгача 11 бор куч синашишган. “Металлург” 4та ўйинда ғалаба қозонган. 5та учрашувда “Қўқон-1912”нинг қўли баланд келган. 2та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик қўқонликлар томонида: 19:16. “Қўқон-1912” ўзаро ўйинларда 17 очкога эга бўлган, “Металург” эса 14 очкони қўлга киритган. Бекободликларнинг “Қўқон-1912” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 6:1га тенг бўлса, қўқонликларнинг энг йирик ғалабаси – 5:1.
Дастлабки даврада “Металлург” ғалаба қозонган. Саиджон Абдужабборовнинг дублига “Қўқон” ҳужумчиси Носир Отақўзиев жавоб берган эди – 2:1.
Қўқонда ўтган барча учрашувлар:
13.09.2003 «Қўқон-1912» - «Металлург» 4:0
23.11.2002 «Қўқон-1912» - «Металлург» 1:0
29.04.2000 «Қўқон-1912» - «Металлург» 2:0
02.10.1999 «Қўқон-1912» - «Металлург» 5:1
05.09.1998 «Қўқон-1912» - «Металлург» 1:1
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Металлург” ўз тарихида ҳеч қачон Қўқонда ғалаба қозона олмаган. “Қўқон-1912” ўз уйида 4та ўйинда ғолиб бўлган. Бир марта (1998 йил) водийда дуранг қайд этилган. Охирги учта ўйинда “Металлург” сафарда тўп кирита олмаган.
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Comments