Latest news

19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  1 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  3 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  2 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  2 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  1 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  1 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  8 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  2 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  14

Превью. "Қўқон-1912" - "Бухоро" News

Превью. "Қўқон-1912" - "Бухоро"

Водийда "Қўқон-1912" клуби "Бухоро" билан ҳисоб-китоб қилади.
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Бухоро» (Бухоро)
2 май. Қўқон. “Марказий” стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: О. Толибжонов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), А. Рисқуллаев (Тошкент)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).

“Қўқон-1912” ҳамда “Бухоро” олий лигада 18 бора тўқнаш келишган. Шулардан 7тасида қўқонликлар ғолиб бўлишган, 2та ўйинда ғолиб аниқланмаган. “Бухоро” ҳозирга қадар бу рақибни 9 марта мағлуб этган. Тўплар нисбати “Бухоро” фойдасига 37:28 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Бухоро” 29, “Қўқон-1912” эса 23 очкони қўлга киритган.

“Қўқон-1912”нинг “Бухоро” устидан қозонган йирик ғалабаси – 4:0га тенг. “Бухоро”нинг бундай натижаси ғалабаси – 6:1.

Ушбу жамоалар ўртасидаги сўнгги учрашувлар 2003 йил бўлиб ўтган. Ўша йил қайси жамоа ўз уйида ўйнаган бўлса ўша жамоа ютган. Қўқондаги баҳс тақдирини Вадим Чернишенко томонидан иккинчи бўлим бошида урилган гол ҳал қилган – 1:0. Бухорода эса мезбонлар 4:2 ҳисобида зафар қучишган. Илёс Қурбонов, Ҳамза Каримов, Элдор Қосимов (иккита) томонидан урилган голларга қўқонликлардан Муҳаммад Иноғомов ва Мақсад Қодиров жавоб беришган.

Қўқонда ўтган сўнгги беш учрашув:
23.06.2003 «Қўқон-1912» - «Бухоро» 1:0
21.09.2002 «Қўқон-1912» - «Бухоро» 1:0
05.11.2000 «Қўқон-1912» - «Бухоро» 1:6
18.09.1999 «Қўқон-1912» - «Бухоро» 4:1
06.11.1998 «Қўқон-1912» - «Бухоро» 3:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қўқон” ўз майдонида бўлиб ўтган 9 ўйиннинг 7тасида мезбонлар ғалаба қозонишган. Битта учрашувда (1992 йил) дуранг қайд этилган. Бир марта (2000 йил) “Бухоро” рақиб майдонидан уч очко билан қайта олган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика