Latest news

00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  2 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  8 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  8 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  13 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  3 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   5 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  51 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  429 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3

Превью. "Қизилқум" - "Нефтчи" News

Превью. "Қизилқум" - "Нефтчи"

Навоийнинг "Қизилқум" клуби ўз мухлислари қаршисида "Нефтчи" билан беллашади.
«Қизилқум» (Навоий) – «Нефтчи» (Фарғона)
1 июль 2015. Навоий. “Ёшлар” стадиони. 19:30
Ҳакамлар:
Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), Ф. Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).

“Қизилқум” ва “Нефтчи” олий лигада 30 марта ўзаро ўйнашган. Натижалар “Нефтчи”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Фарғоналиклар 18та ўйинда ғолиб бўлишган, “Қизилқум” 8 марта водий клубини таслим қилган. 4та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида ҳам катта устунлик “Нефтчи” томонида - 53:29. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 58 очкога эга бўлган бўлса, “Қизилқум” 28 очкони қўлга киритган.

“Қизилқум”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:1га тенг. “Нефтчи”нинг энг йирик ғалабаси эса 5:0.

2014 йил дастлабки даврадаги Фарғонада баҳсда томонлар дуранг ўйнашган. Ўша ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилганди. Навоийда эса майдон эгалари Георгий Квесиешвили ҳамда Жамшид Шохназаровнинг киритган тўплари эвазига зафар қучишганди – 2:0.

“Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
22.08.2014 «Қизилқум» - «Нефтчи» 2:0
04.05.2013 «Қизилқум» - «Нефтчи» 3:1
13.05.2012 «Қизилқум» - «Нефтчи» 2:1
06.08.2011 «Қизилқум» - «Нефтчи» 2:1
17.04.2010 «Қизилқум» - «Нефтчи» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган 15та ўйиннинг 8тасида мезбонлар 3 очкога эга чиқишган. Икки марта “Нефтчи” сафарда дурангга эришган. Фарғона клуби 9 бор сафардан ғалаба билан қайтган. Охирги олти ўйинда “Қизилқум” ўз уйида фақат ғалаба қозонган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика