Latest news

02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  9 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  401 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  1 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2

Превью. "Қизилқум" - "Машъал" News

Превью. "Қизилқум" - "Машъал"

Олий лиганинг 25-турида "Қизилқум" клуби ўз майдонида "Машъал"ни қабул қилади.

«Қизилқум» (Навоий) – «Машъал» (Муборак)
16 октябрь 2015. Навоий. "Сўғдиёна" стадиони. 17:00
Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), В. Лушин (Гулистон), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).

Бу икки клуб олий лигада 25 бора тўқнаш келишган. Натижалар Муборак клубининг устунлигини кўрсатмоқда. Ушбу ўйинлардан 7 тасида “Машъал” ғолиб бўлган. 12 ўйин дуранг ҳисобида якунланган. Яна 6 учрашувда “Қизилқум” ғолиб бўлган.

“Машъал” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Қизилқум” дарвозасига 32та гол киритган “Қизилқум” эса 29 бора “Машъал” посбонини ранжитган. “Машъал” 33, “Қизилқум” 30 очкони қўлга киритишган. “Машъал”нинг олий лигада “Қизилқум” устидан эришган энг йирик ғалабаси 6:1 ни ташкил қилади. Зарафшонликнинг энг йирик ғалабаси эса – 6:3 бўлиб турибди.

Дастлабки даврада Муборакда ўтган баҳсда дуранг қайд этилган. Жамоалар ҳар қанча ҳаракат қилишса ҳам рақиб дарвозасига йўл топа олишмаганди – 0:0.

“Қизилқум” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
12.04.2014 «Қизилқум» - «Машъал» 0:0
17.08.2012 «Қизилқум» - «Машъал» 1:1
01.10.2011 «Қизилқум» - «Машъал» 0:1
14.08.2010 «Қизилқум» - «Машъал» 1:1
23.03.2009 «Қизилқум» - «Машъал» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : Бу жамоаларнинг “Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган 12та учрашувнинг 9таси дуранг билан тугаган. Битта ўйинда “Қизилқум” ғалаба қозонган, яна икки учрашувда “Машъал” сафардан уч очко билан қайтган. Навоий клуби бу жамоа билан ўз уйидаги охирги 8та ўйиннинг ҳеч бирида ғалаба қозона олмаган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика