Latest news

16:45Про лига. 7-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  2 15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  2 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  6 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  10 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  36 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  23 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  1 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  15 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  17 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  2

Превью. "Қизилқум" кетма-кет 10 та ўйиндан буён "Насаф"ни юта олмаяпти News

Превью. "Қизилқум" кетма-кет 10 та ўйиндан буён "Насаф"ни юта олмаяпти

Бугун Қаршида Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтади.

Бу икки клуб ҳозирга қадар Суперлигада 50 марта ўзаро ўйин ўтказишган. "Насаф" 30 та ўйинда ғалаба қозонган, 7 та баҳсда "Қизилқум"нинг қўли баланд келган. Яна 13 та учрашувда томонлар дуранг ўйнашган. Ўзаро ўйинларда "аждарлар" 94 та гол уришган ва 49 та гол ўтказиб юборишган.

"Қизилқум" кетма-кет 10 та ўйиндан буён "Насаф"ни юта олмаяпти - 4 та дуранг ва 6 та мағлубият. Сўнгги бор Навоий клуби 2018 йилги мавсумда ўз майдонидаги баҳсда "Насаф"ни мағлуб этган - 2:0.

Агар "Насаф" майдонидаги ўйинларга эътибор қаратсак "Қизилқум" ўз тарихида фақат бир марта (2008 йил) Қаршидан ғалаба билан қайтган. Яъни 16 йилда буён "Қизилқум" бу жамоани сафарда мағлуб эта олмаяпти.

"Насаф" майдонида ўтган охирги 5 та ўйин:
19.08.2023 "Насаф" – "Қизилқум" 0:0
17.05.2022 "Насаф" – "Қизилқум" 5:0
16.09.2021 "Насаф" – "Қизилқум" 2:1
10.09.2020 "Насаф" – "Қизилқум" 4:0
10.05.2019 "Насаф" – "Қизилқум" 1:1

"Насаф" мавсумни ўз уйида "Олимпик" устидан ғалаба билан бошлади - 2:0. Сўнгра Тошкентда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади - 0:0. "Насаф" ҳозирча Суперлигада гол ўтказмаган ягона клуб бўлиб турибди.


"Насаф" — "Қизилқум"
16 март 2024 йил. Қарши, "Марказий" стадиони. 19:00
Бош ҳакам:
Абдурашид Хубойберганов
Қанот ҳакамлари: Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов
Захира ҳаками: Турғун Жумабоев
ВАР ҳаками: Раҳимбек Каримов
АВАР ҳаками: Ришат Нугманов
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Даврон Иброҳимов.




Nasaf

Alibek Davronov - 18', Murodbek Rakhmatov - 42'

Superliga. Round 3

16/03/2024, 19:00

1
:
2
Finished

Qizilqum

Akaki Shulaya - 64'

45'
90'
18'  Alibek Davronov
42'  Murodbek Rakhmatov
42'  Акмал Мозговой
47'  Marko Stanojevic
56'  Murodbek Rakhmatov
61'  Marko Stanojevic (Javokhir Sidiqov)
61'  Victor Da Silva (Temur Chogadze)
61'  Zoran Marusic (Bobir Abdikholikov)
65'  Sharof Muhitdinov (Шерзод Насруллаев)
65'  Murodbek Rakhmatov (Golib Gaybullayev)
89'  Ойбек Бозоров
18'  Ilhom Vakhobov
46'  Davron Anvarov (Giorgi Kukhianidze)
46'  Diyor Rahmatilloev (Jamoliddin Ubaydullaev)
64'  Akaki Shulaya
64'  Samandar Shukurullayev
83'  Ilhom Vakhobov

Rating: +5   

Comments

+3   
16 mar 13:21:22
Бешим
Ассалому алайкум, сайт масъуллари, аввало шу ерга ёзаётганим учун узр. Анчадан бери шу нарсани ӯйлайман. Нега футболчиларимизнинг исм фамилиялари ОАВда ва футболкаларида имло хатоси билан ёзилади? Шунга қарайдиган бирор масъул борми? Масалан, İbrohimov, Muhammad сингари исм фамилиялар Ibrokhimov, Mukhammad деб ёзишади. Футболчиларни исм фамилиясини ёзадиган алломалар ӯзбекча исм фамилиялар олдин русчага ӯгирилиб кейин инглизча ёзмасдан бирданига оригиналда ёзаверсин. Яқинда Abduqodir Husanov ни Abdukodir khusanov деб ёзилганини кӯриб жаҳлим чиқди. Инглиз тилида ҳам H, Q ҳарфлари бор. Авваллари Hasanov ни khasanov, Ahmedov ни Akhmedov деб ёзишарди. "Х" ва "Ҳ" ни фарқлай олишмайди, Қ ни к деб ёзишади. Шу хабарни ӯқиб чиқиб, эътибор берсангиз хурсанд бӯлардим.
+1   
16 mar 14:21:28
⭐⭐⭐GoldStar⭐⭐⭐
BUNDAN KEYIN HAM YUTOLMASIN!!!!
   
16 mar 16:32:01
Жахонгир-9
Хозирда Жамоаланинг ўтган уйин натижаси бўйича бахо бермаслик керак.Қизилкумни ўтказган икки уйинини кўрдим.Хужумкорлик бор.Насаф учун Кизилкумнинг янгиланган состави Бир оз қийинчилик тугдириши аник.Чунки Кизилкумда бўйдор ўйинчилар бор.Бердиев буларни хисобга олиш керак.Агар Насаф Утган уйинларнинг 1 тайимидек "Шалвираб" уйнаса Кизилкум йирик хисобда ютиб кетади..Бу ўйин Грантлар-Навбахор,Пахтакор,Нефтчи учун хам мухим.Чунки Улар учун хам Қизилкум чнгиланган жамоа.Кизкаси Қизилкум -Чакилмаган ёнғок.Нима бўлганда хам Насафга Омад.Манимча Зохир Пиримов қизилкумга бахо беришда адашган.Насаф тактикасини янгилаб бориши керак.Булмаса кейинги уйинларда кийин булади.
   
16 mar 16:14:51
Арсенал 14
Qizilqum- Bunyodkor 3-1. Qizilqum-Surxon 2-1. Qizilqum-Nasaf (1-1) taxminim
   
16 mar 13:39:04
Саидмурод
Reply to comment by Бешим
Ассалому алайкум, сайт масъуллари, аввало шу ерга ёзаётганим учун узр. Анчадан бери шу нарсани ӯйлайман. Нега футболчиларимизнинг исм фамилиялари ОАВда ва футболкаларида имло хатоси билан ёзилади? Шунга қарайдиган бирор масъул борми? Масалан, İbrohimov, Muhammad сингари исм фамилиялар Ibrokhimov, Mukhammad деб ёзишади. Футболчиларни исм фамилиясини ёзадиган алломалар ӯзбекча исм фамилиялар олдин русчага ӯгирилиб кейин инглизча ёзмасдан бирданига оригиналда ёзаверсин. Яқинда Abduqodir Husanov ни Abdukodir khusanov деб ёзилганини кӯриб жаҳлим чиқди. Инглиз тилида ҳам H, Q ҳарфлари бор. Авваллари Hasanov ни khasanov, Ahmedov ни Akhmedov деб ёзишарди. "Х" ва "Ҳ" ни фарқлай олишмайди, Қ ни к деб ёзишади. Шу хабарни ӯқиб чиқиб, эътибор берсангиз хурсанд бӯлардим.
Жуда тугри. Иброхим Ибрагимов, йоки Искандеров ва шу каби бир канча холатларни мухокама килиш мумкин. Йозайотганларга фарки йук экан, шу фамилия эгаларига нима булган.
   
16 mar 13:36:33
Komiljon Boborasulov
Reply to comment by Бешим
Ассалому алайкум, сайт масъуллари, аввало шу ерга ёзаётганим учун узр. Анчадан бери шу нарсани ӯйлайман. Нега футболчиларимизнинг исм фамилиялари ОАВда ва футболкаларида имло хатоси билан ёзилади? Шунга қарайдиган бирор масъул борми? Масалан, İbrohimov, Muhammad сингари исм фамилиялар Ibrokhimov, Mukhammad деб ёзишади. Футболчиларни исм фамилиясини ёзадиган алломалар ӯзбекча исм фамилиялар олдин русчага ӯгирилиб кейин инглизча ёзмасдан бирданига оригиналда ёзаверсин. Яқинда Abduqodir Husanov ни Abdukodir khusanov деб ёзилганини кӯриб жаҳлим чиқди. Инглиз тилида ҳам H, Q ҳарфлари бор. Авваллари Hasanov ни khasanov, Ahmedov ни Akhmedov деб ёзишарди. "Х" ва "Ҳ" ни фарқлай олишмайди, Қ ни к деб ёзишади. Шу хабарни ӯқиб чиқиб, эътибор берсангиз хурсанд бӯлардим.
Assalomu Aleykum, Siz yuqorida takidlagan, Ibrokhimov, Khusanov, Djeparov va shu kabi ismlar xalqaro standartlarga mos keladi. To'g'ri O'zbek tiliga nisbatan xurmatsizlik deb o'ylashingiz mumkin. Lekin bu ayni paytda biz uchun to'g'ri qaror. Chunki klublarni moliyaviy holati bir ahvol. Superliga uchun O'zbek tilida, Championlar ligasi, OFK kubogi uchun ingliz tilida yozilgan formalarni sotib olish, buyurtma berish qiyinroq masala deb bilaman. Undan eng variant hozirgi holati yaxshi
-1   
16 mar 15:48:44
Azizjon Abrorov
Reply to comment by Мирзаев А.
Насаф Қизилқум ўйини қизиғи йўқ, ана Маҳалла ёки Дунё бўйлаб ёки Ёшларда кўрсатинглар, бизга Кальяри ўйини керак
каляри йук урнига насаф кзилкум Калярини куйиши керак эди сутаклар керемас махалда куяди булар хамма кутвотувди
-2   
16 mar 14:40:22
Мирзаев А.
Насаф Қизилқум ўйини қизиғи йўқ, ана Маҳалла ёки Дунё бўйлаб ёки Ёшларда кўрсатинглар, бизга Кальяри ўйини керак
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика