Latest news

23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  0 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  2 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  4 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5

Превью. "Пахтакор" - "Қизилқум" News

Превью. "Пахтакор" - "Қизилқум"

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби бугун Навоийнинг "Қизилқум" клубини қабул қилади.

«Пахтакор» (Тошкент) - «Қизилқум» (Навоий)
21 август 2015. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 18:30
Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Н. Қосимов (Қарши)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).
ПФЛ вакили: А. Худойдотов.

“Қизилқум” ва “Пахтакор” олий лигада 31 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Пахтакор”нинг катта устунлигини кўрсатмоқда. “Шерлар” ўзаро ўйинларда 26 марта ғалаба қозонишган. 4та баҳсда дуранг қайд этилган. “Қизилқум” фақат бир марта “Пахтакор”ни таслим қила олган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “шерлар”да 85:17. “Пахтакор” ўзаро ўйинларда 82 очкога эга бўлган, “Қизилқум” ўз ҳисобига 7 очко ёзиб қўя олган. Тошкент клубининг “Қизилқум” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 11:0га тенг бўлса, “Қизилқум”да бу кўрсаткич 2:1га тенг.

Биринчи даврада Навоийда кечган учрашувда тошкентликлар иккинчи бўлимдаги голлар эвазига ғолиб бўлишганди. Станислав Андреев ва Александр Мерзляков “Қизилқум” дарвозасига гол уришганди – 0:2.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
29.03.2014 «Пахтакор» - «Қизилқум» 1:0
14.09.2013 «Пахтакор» - «Қизилқум» 1:0
21.05.2012 «Пахтакор» - «Қизилқум» 4:0
05.03.2011 «Пахтакор» - «Қизилқум» 2:0
13.06.2010 «Пахтакор» - «Қизилқум» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Пахтакор” ўз майдонида ушбу рақибни 12 марта мағлуб этган. 2та баҳсда эса дуранг қайд этилган. “Қизилқум” сафарда фақат бир марта (2001 йил) ғолиб бўлган.  “Пахтакор” ўз уйида охирги 5та ўйинда умуман гол ўтказмаган.
 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика