Latest news

16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  0 16:25Суперлига. "Сурхон" – "Динамо". Таркиблар маълум  0 16:23Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" (матнли трансляция)  6 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  3 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  14 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  10 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  43 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  6

Превью. "Пахтакор" - "Бунёдкор" News

Превью. "Пахтакор" - "Бунёдкор"

11-турнинг марказий ўйини бугун "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади.
«Пахтакор» (Тошкент) – «Бунёдкор» (Тошкент)
2015 йил, 31 май. Тошкент. 19:00.

Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), А. Рисқуллаев (Тошкент)

Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).


“Пахтакор” ва “Бунёдкор” олий лигада жами 16 бора тўқнаш келишган. Натижалар эса “Бунёдкор”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Шу кунга қадар “Бунёдкор” 5та ўйинда ғалаба қозонган. “Пахтакор” бугунга қадар олий лигада “Бунёдкор”ни уч марта марта мағлуб эта олган. 8та учрашув дуранг ҳисобида тугаган. “Бунёдкор” шу кунгача 18та гол киритган, “Пахтакор” эса “қалдирғочлар” дарвозасига бугунга қадар 15 бор тўп кирита олган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 23 очко ишлаб олган бўлса, “шерлар”да ушбу кўрсаткич 17 га тенг.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда “Пахтакор" устидан қозонган энг йирик ғалабаси - 2:0 га тенг. “Пахтакор”нинг энг йирик ва шу билан бирга ягона ғалабаси – 3:1.

Ўтган йил  иккала ўйинда ҳам “Пахтакор” зафар қучганди. Ўз майдонида Игорь Сергеевнинг дубли ва Кахи Махарадзенинг голларига Воҳид Шодиев жавоб берганди – 3:1. “Қалдирғочлар” майдонидаги ўйинда Сардор Рашидов дастлаб дублга эришганди. Иккинчи бўлимда Игорь Сергеев иккита ва Жамшид Искандеровнинг голлари “шерлар”га иродали ғалаба келтирганди – 2:3.

“Пахтакор” уйида ўтган сўнгги беш учрашув:
05.07.2014  «Пахтакор» – «Бунёдкор»  3:1
30.06.2013  «Пахтакор» – «Бунёдкор»  0:2
09.08.2012  «Пахтакор» – «Бунёдкор»  1:1
07.07.2011  «Пахтакор» – «Бунёдкор»  0:0
31.10.2010  «Пахтакор» – «Бунёдкор»    0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Шу кунгача “Пахтакор” уйида бўлиб ўтган 8та ўйинда 6 марта дуранг натижаси қайд этилган. “Бунёдкор” ва “Пахтакор” ҳисобида биттадан ғалаба бор.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика