Latest news

00:02ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ!  1 23:56ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Галатасарой". Ҳусанов асосий таркибда!  1 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  0 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  4 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  2 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  4 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  18 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  36 18:44Футзал бўйича Осиё кубоги–2026 кундалиги: 1-тур баҳслари якунланди (жадвал)  3 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Тожикистонни юта олмади  33 17:38"Сени топаман!" — Адрианонинг онасини сунъий интеллект ёрдамида алдаб, пулларини ўғирлашди  2

Превью. "Олмалиқ" - "Қизилқум" News

Превью. "Олмалиқ" - "Қизилқум"

Олий лиганинг 7-турини "Олмалиқ" ва "Қизилқум" ўртасидаги ўйин якунлаб беради.
«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Қизилқум» (Навоий)
2 май. Олмалиқ. “ОКМК” стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
Б. Намазов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: В. Валицкий (Тошкент).

“Олмалиқ” ва “Қизилқум” олий лигада 14 марта тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 7тасида олмалиқликлар ғолиб бўлишган. 2та ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Қизилқум” ҳисобида 5та ғалаба мавжуд.

“Олмалиқ” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Қизилқум” дарвозасига 25та тўп киритган, навоийликлар эса “Олмалиқ” дарвозасига 20та гол уришган. “Олмалиқ”  ўзаро ўйинларда 23 очко ишлаб олган бўлса, “Қизилқум” 17 очкони қўлга кирита олган. “Олмалиқ”нинг олий лигада “Қизилқум” устидан эришган энг йирик ғалабаси 5:1 ни ташкил қилади. “Қизилқум”нинг йирик ғалабаси эса 4:2.
 
Ўтган мавсумда Олмалиқда ўтган учрашувда мезбонлар ғалаба қозонишган. Шакер Зуагининг голи ўйин тақдирини ҳал қилган – 1:0. Навоийда эса “Қизилқум” зафар қучган. Элдор Бойматов ва Георгий Квесиешвили (иккита) томонидан урилган голларга меҳмонлар сафида Дилявер Абибуллаев ҳамда Зафар Полвонов жавоб берганди – 3:2.

Олмалиқда ўтган сўнгги беш учрашув:
26.04.2014 «Олмалиқ» - «Қизилқум» 1:0
09.03.2013 «Олмалиқ» - «Қизилқум» 2:1
22.04.2012 «Олмалиқ» - «Қизилқум» 2:2
31.07.2011 «Олмалиқ» - «Қизилқум» 2:1
21.08.2010 «Олмалиқ» - «Қизилқум» 5:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Олмалиқ” ўз уйида ўтган 7та ўйиннинг 6тасида ғолиб бўлган. Фақат 2012 йил бўлиб ўтган ўйинда “Қизилқум” сафарда дурангга эриша олган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика