Latest news

15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  0 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  22 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  2

Превью. «Норин» - «Зомин» News

Превью. «Норин» - «Зомин»

Бугун Ўзбекистон Биринчилиги иккинчи давра 33–тур учрашувларига старт берилади.

Бунда Хаққулободнинг “Норин” жамоаси Зоминнинг “Зомин” жамоасини “Шодлик” стадионида қабул қилади.

Жамоалар ўзаро иккинчи бор тўқнаш келишмоқда. Ўзбекистон Биринчилиги-2016 баҳсларининг биринчи давра 4–турда “Суғдиёна” ўйингоҳида ўзаро учрашишган эди. Ўшанда Хаққулобод жамоаси 1-0 ҳисобида ғалаба қозониб, мезбонларни ҳафа қилган эди.

Ўтган 32-турда мезбонлар “Хотира-79” жамоаси меҳмони бўлиб, 1-0 ҳисобида ғалабани таъминланган бўлса, "Зомин" ўз майдонида “Орол” жамоаси устидан 4-3 ҳисобида зафар қучишган эди. Натижада жамоаларда ғалабадан сўнг, руҳий устунлик сақланиб қолган.

“Норин” жамоаси 32-турга келиб, мусобақа жадвалида пешқадам “Динамо” жамоасидан кейин иккинчи ўринда бормоқда. “Зомин” жамоаси эса шу турга келиб 10-ўринни банд этган.

Бу учрашувни турнинг марказий учрашуви десак муболаға бўлмайди. Сабаби мезбонлар кейинги йилги Олий лигада иштирок этиш учун жон жаҳти билан олдинга ташланаётган бўлса, меҳмонлар мусобақа жадвалида кучлилар сафига кириш учун ҳаракат қилишади.

Иккала жамоанинг мухлисларини “Шодлик” стадионида учрашувга таклиф қилиб қоламиз. Учрашув соат 15-00да бошланади.

Имкониятлар: 40/30/30

2016 ЙИЛ
БИРИНЧИ ДАВРА
4-тур.20апрель (чоршанба)   
«Зомин» (Зомин) – «Норин» (Хаққулобод) – 0:1. 311 томошабин.
Ҳакамлар:
Ф. Нарсафаров (Қарши), М. Каримов (Тошкент), С. Нишанбаев (Тошкент), М. Файзуллаев.
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
Голлар: В. Алексин (90+1).
Огоҳлантиришлар:С. Аллаев (83) – С. Сафаров (71).

ИККИНЧИ ДАВРА
33-тур. 23октябрь (якшанба)
“Шодлик” ўйингоҳи. Соат 15-00.
«Норин» (Хаққулобод) - «Зомин» (Зомин).

Акмал Рахматуллаев тайёрлади.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика