Latest news

17:26"Истиқлол" — "Гол Гохар". Машарипов қайтди  1 17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  1 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  1 15:43"Милан" — "Верона". Таркиблар маълум  0 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  5 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  5

ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" - "Насаф" News

ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" - "Насаф"

Олий лиганинг 18-турини очиб берувчи баҳс водийда "Нефтчи" ва "Насаф" ўртасида бўлиб ўтади.
«Нефтчи» (Фарғона) – «Насаф» (Қарши)
27 август. Қиргули. “Нефтчи СК”. 17:00
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), Х. Мирзаахмедов (Тошкент вил.), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Рахимов (Андижон)
Назортачи: С. Нажафалиев (Тошкент).
ПФЛУз вакили: Р. Черников.

“Нефтчи” ҳамда “Насаф” клублари олий лигада шу кунгача 35 бор куч синашишган. “Нефтчи” 15та ўйинда ғалаба қозонган. 12та учрашувда “Насаф”нинг қўли баланд келган. 8та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Нефтчи” томонида: 46:45. “Нефтчи” 53 очкога эга бўлган, “Насаф” эса 44 очкони қўлга киритган. “Нефтчи”нинг “Насаф” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 4:0га тенг бўлса, “Насаф”нинг фарғоналиклар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 4:1.

Дастлабки даврада “Насаф” ўз майдонидаги баҳсда ғолиб чиққан. Дастлаб фарғоналиклар вакили Руслан Мелзиддинов ҳисобни очганди. Бунга Илҳом Шомуродов ва Артур Геворкян томонидан урилган голлар “аждарлар”га ғалаба келтирган – 2:1.

Фарғонада ўтган сўнгги беш учрашув:
20.04.2013 «Нефтчи» - «Насаф» 1:1
28.10.2012 «Нефтчи» - «Насаф» 0:0
09.10.2011 «Нефтчи» - «Насаф» 1:1
21.10.2010 «Нефтчи» - «Насаф» 1:2
10.06.2009 «Нефтчи» - «Насаф» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” ўз уйида бўлиб ўтган 17та ўйиннинг 9тасида ғалабага эришган. Етти ўйин дуранг билан тугаган. “Насаф” фақат 1 марта Фарғонадан уч очко билан қайта олган. Водийда ўтган охирги учта баҳсда жамоалар дуранг ўйнашган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика