Latest news

02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  1 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  9 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  26 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  25

Превью. "Нефтчи" - "Бухоро" News

Превью. "Нефтчи" - "Бухоро"

Мурод Исмоилов бошчилигидаги "Нефтчи" клуби ўз майдонида Жамшид Саидов бошқарувидаги "Бухоро" клубини қабул қилади.
«Нефтчи» (Фарғона) – «Бухоро» (Бухоро)
26 июнь 2015. Фарғона. “Истиқлол” стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
З. Қодиров (Навоий), А. Снетков (Тошкент вил.), С. Шоюсупов (Тошкент), Б. Юльчараев (Гулистон)
 Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 44 бор кесишган. Устунлик “Нефтчи” томонида. 33та ўйинда фарғоналикларнинг қўли баланд келган бўлса, 9та учрашувда “Бухоро” ғолиб бўлган. Икки учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати “Нефтчи” фойдасига 94:35. Ўзаро ўинларда “Нефтчи” 101 очкони, “Бухоро” эса 29 очкони қўлга киритган.

“Нефтчи” олий лигада “Бухоро” устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги водий клубининг энг йирик ғалабасидир. “Бухоро”нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси эса 4:1 бўлиб турибди.

Ўтган мавсум биринчи турда Бухородаги ўйинда мухлислар фақат битта гол кўришган. Феруз Бобоқулов биринчи бўлим ўрталарида “Нефтчи”ни ранжитганди – 1:0. Фарғонада эса Рўзимбой Аҳмедовнинг голи “Бухоро”ни таслим қилганди – 1:0.

Фарғонада ўтган сўнгги беш учрашув:
03.08.2014 «Нефтчи» - «Бухоро» 1:0
17.08.2013 «Нефтчи» - «Бухоро» 1:0
01.07.2012 «Нефтчи» - «Бухоро» 3:1
25.08.2011 «Нефтчи» - «Бухоро» 2:0
26.09.2009 «Нефтчи» - «Бухоро» 3:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” ўз майдонида бўлиб ўтган учрашувларда ушбу рақибга умуман имконият қолдирмаган. Водийда ташкил этилган 22та баҳснинг барчасида мезбонлар уч очкога эга чиқишган!
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика