Latest news

03:03Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди  19 03:00А Серия. "Аталанта" ўз уйида "Рома"ни мағлуб этди  0 02:11Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида рақобатчисини мағлуб этди  0 00:26АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!  11 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  4 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  2 23:17БАА чемпионати. "Ал Батаэҳ" ўз майдонида "Дибба"га мағлуб бўлди, ўзбекистонлик икки ўйинчи баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  2 22:30"Астон Вилла" кетма-кет 11 уй ўйинида ғалабага эришди  6 22:12АПЛ. "Вулверхэмптон" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  3 21:49"Қизилқум" 4 футболчиси билан хайрлашди  0 21:25Фарьоли "Челси"га бормаслигини айтди  3 21:02"L’Equipe" йил рамзий термасини эълон қилди  1 20:46"Пахтакор"нинг Туркиядаги илк йиғинидаги рақиблари маълум қилинди  0 20:23"Астон Вилла" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0 20:04"Навбаҳор"ни 9 футболчи тарк этди  10

Превью. "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" News

Превью. "Навбаҳор" - "Қўқон-1912"

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби бугун ўз майдонида Қўқоннинг "Қўқон-1912" клубини қабул қилади.

«Навбаҳор» (Наманган) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
14 май 2016. Наманган. "Марказий" стадиони. 17:30
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), Р. Копадзе (Фарғона)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).

“Навбаҳор” ҳамда “Қўқон-1912” клублари олий лигада шу кунгача 20 бор куч синашишган. “Навбаҳор” 14та ўйинда ғалаба қозонган. 4та учрашувда “Қўқон-1912”нинг қўли баланд келган. 2та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “лочинлар” томонида: 43:22. “Навбаҳор” ўзаро ўйинларда 44 очкога эга бўлган, “Қўқон-1912” эса 14 очкони қўлга киритган. “Лочинлар”нинг “Қўқон-1912” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 5:1га тенг бўлса, қўқонликларнинг энг йирик ғалабаси – 3:2.

2015 йил дастлабки даврадаги ўйинда Сергей Георгиевнинг урган голи "Навбаҳор"га сафарда ғалаба келтирганди - 0:1. Намангандаги учрашувда Фурқат Ҳасанбоев меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққанди. Бироқ Шаҳбоз Эркиновнинг иккита голи “Навбаҳор”га 3 очко олиб берганди – 2:1.

“Навбаҳор” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
21.10.2015 «Навбаҳор» - «Қўқон-1912» 2:1
11.06.2003 «Навбаҳор» - «Қўқон-1912» 5:1
06.04.2002 «Навбаҳор» - «Қўқон-1912» 2:0
26.06.2000 «Навбаҳор» - «Қўқон-1912» 5:4
23.10.1999 «Навбаҳор» - «Қўқон-1912» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Навбаҳор” ўз майдонида ўтказган 10та ўйиннинг барчасида ғолиб чиққан. "Қўқон-1912" ушбу жамоа майдонидан умуман очко ололмаган.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика