Latest news

20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  0 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  0 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0 18:39Ямаль ва жамоадошлари Фликка қулоқ солмаяпти(ми)?! Бундай камбэклар "Барселона"нинг устунлиги эмас, заифлигини билдиради  9 18:20ЎзФҲМ "Сўғдиёна" – "Динамо" учрашувидаги эҳтимолий пенальти бўйича изоҳ берди  13 18:11Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 1:0 (матнли трансляция)  26 17:463 та голга ассистентлик қилган футболчи, рақибни тор-мор келтирган мураббий, 22 ёшли посбон — Суперлигада 20-турнинг энг яхшилари​  0 17:20Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади  5 17:06Йўлдошев, Ресан, Эркинов, Педро, Кожо... Суперлига 20-тур рамзий терма жамоаси  0 17:00“Трастбанк” ходимлари ўртасида “Спартакиада – 2025” спорт мусобақалари ўтказилди  0 16:44Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"да йўқотишлар мавжуд  0 16:18"Футбол олами". "Пахтакор" "Андижон"ни тор-мор этди, "Нефтчи"да йирик ҳисобдаги ғалаба, "Навбаҳор"да жанговар дуранг  1 16:08Туркманистон терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  10 15:50Манба: Ўзбекистон МТЖ янги бош мураббийи масаласи тез орада ҳал бўлади  71

Превью. "Навбаҳор" - "Нефтчи" News

Превью. "Навбаҳор" - "Нефтчи"

Мавсумнинг илк водий дербисида "Навбаҳор" ҳамда "Нефтчи" Косонсойда тўқнаш келишади.
«НАВБАҲОР» – «НЕФТЧИ»
29 март. Косонсой. “Косонсой” стадиони. 16:00
Ҳакамлар
: Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, А.Эргашев
Назоратчи: И.Шарипов.

“Навбаҳор” ва “Нефтчи” олий лигада 44 бор куч синашишган. Устунлик “Нефтчи” томонида. 22та ўйинда фарғоналиклар рақибни мағлуб этишган, 11 учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Яна 11та ўйинда “Навбаҳор” зафар қучган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 70 бор рақиб дарвозасига йўл топа олган. “Лочинлар” эса 46 бор гол киритишган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 77 очкони қўлга киритган бўлса, “Навбаҳор” ҳисобида 44 очко мавжуд. “Навбаҳор”нинг “Нефтчи” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:0 бўлиб турибди. “Нефтчи”нинг йирик ғалабаси эса – 4:1.

Ўтган йил Фарғонадаги ўйинда Отабек Исроилов ҳамда Дилёрбек Эрматов томонидан урилган голлар майдон эгаларига ғалаба олиб келган – 2:0. “Навбаҳор” мезбон бўлган баҳсда ҳисобни Қаҳрамон Маҳамаджонов очган, бунга ҳозир “Навбаҳор” сафида ўйнаётган Мансур Саидов жавоб берганди – 1:1.

“Навбаҳор” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
10.08.2013  «Навбаҳор» – «Нефтчи»  1:1
16.06.2012  «Навбаҳор» – «Нефтчи»  1:0
20.06.2011  «Навбаҳор» – «Нефтчи»  0:2
29.05.2010  «Навбаҳор» – «Нефтчи»  1:1
03.07.2009  «Навбаҳор» – «Нефтчи»  1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Навбаҳор” уйида ташкил этилган учрашувларнинг 9тасида мезбонлар уч очкони қўлга киритишган. 8 марта ғолиб аниқланмаган. Фақат 5 бор “Нефтчи” рақиб майдонидан муваффақият билан ортига қайтган.

Муаллиф тахмини: "Навбаҳор" майдонида ўтган охирги 5та ўйиннинг учтасида дуранг қайд этилган. Бугун ҳам томонлар муросага келишлари мумкин.


Нарзулла Сайдуллаев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика