Latest news

02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  8 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  4 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

Превью. "Навбаҳор" - "Машъал" News

Превью. "Навбаҳор" - "Машъал"

Муборакнинг "Машъал" клуби янги мавсумни сафарда "Навбаҳор"га қарши ўйин билан бошлайди.
«Навбаҳор» – «Машъал»
14 март 2015. Наманган. "Марказий" стадион. 16:00
Ҳакамлар:
В.Цейтлин, Х.Шодмонов, Т.Гайнулин, Р.Копадзе
Назоратчи: С.Эрматов.

“Навбаҳор” ва “Машъал” олий лигада жами 28 бора тўқнаш келишган. Натижалар тенгликни кўрсатмоқда. Икки жамоа 11тадан ўйинда зафар қучишган, 6та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида эса “Навбаҳор” олдинда - 38:32. Ўзаро ўйинларда “Навбаҳор” 39, “Машъал” 39 очкони  қўлга киритган.

“Навбаҳор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 8:0 га тенг. “Машъал”да бу кўрсаткич 5:0 бўлиб турибди.

Ўтган йил дастлабки даврада “Машъал” ўз уйида ғалабага эришганди. Зоҳир Қўзибоев, Зафар Тўраев ва Мўйдин Мамазулумовнинг урган голларига “лочинлар” ҳимоячиси Юрий Рижко бир бор жавоб берганди – 3:1. Водийдаги учрашувда Мансур Саидов, Бахтиёр Ёқубов ва Шахбоз Эркиновнинг голлари “Навбаҳор”га йирик ғалаба келтирган – 3:0.

Наманганда ўтган сўнгги беш учрашув:
25.10.2014 «Навбаҳор» - «Машъал» 3:0
03.08.2012 «Навбаҳор» - «Машъал» 2:2
05.08.2011 «Навбаҳор» - «Машъал» 2:0
13.03.2010 «Навбаҳор» - «Машъал» 0:0
25.06.2009 «Навбаҳор» - «Машъал» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоаларнинг водийда ўтган ўйинларида “Навбаҳор” 9 бор зафар қучган. Уч бор ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаган. “Машъал” ҳисобида 2та ғалаба мавжуд. Сўнгги марта 2007 йили “Машъал” Намангандан ғалаба билан қайтган. Шундан кейин ташкил этилган 6та учрашувда “Навбаҳор” ўз уйида бу жамоага ютқазмаган. 


Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика