Latest news

13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  4 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  3 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  5 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  0 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  3 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  1 07:33Эрон ОАВ Сергеевнинг "Сепахон"даги ойлигини маълум қилди  17 03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  6

Превью. "Насаф" - "Навбаҳор" News

Превью. "Насаф" - "Навбаҳор"

Қарши шаҳридаги "Марказий" стадионда "Насаф" ва "Навбаҳор" клублари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.
«Насаф» – «Навбаҳор»
22 август. Қарши. “Марказий” стадиони. 19:30
Ҳакамлар:
В.Коваленко, Ҳ.Шодмонов, А.Цапенко, И.Иброҳимов
Назоратчи: Г.Имомов.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 35 бор кесишган. Устунлик “Насаф” томонида. 18та ўйинда қаршиликларнинг қўли баланд келган бўлса, 10та учрашувда “Навбаҳор” ғолиб бўлган. Етти учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати эса “Насаф” фойдасига. “Аждарлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 56та гол киритиб ўз дарвозаларидан 55 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Аждарлар” 61 очкони, “Навбаҳор” эса 37 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор” олий лигада “Насаф” устидан 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги наманганликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Насаф”нинг ўзаро ўйинлардаги бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 5:0 бўлиб турибди.

Биринчи даврада “Навбаҳор” ўз уйида зафар қучган. Косонсойдаги баҳсда Алишер Маҳмудов томонидан урилган гол “аждарлар”ни мағлубиятини таъминлаганди – 1:0.

Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув:
23.10.2013 «Насаф» - «Навбаҳор» 5:0
20.05.2012 «Насаф» - «Навбаҳор» 1:1
25.08.2011 «Насаф» - «Навбаҳор» 3:2
19.09.2010 «Насаф» - «Навбаҳор» 1:0
18.04.2009 «Насаф» - «Навбаҳор» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Насаф” ўз уйида 14 марта “Навбаҳор”ни мағлуб этган. Бир бора Қаршида дуранг қайд этилган. “Лочинлар” икки марта (1998 ва 1999 йилларда) “Насаф” майдонидан уч очко билан қайтишганди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика