Latest news

21:54"Брюгге" — "Астон Вилла". Таркиблар маълум  0 21:44Расман: Ўзбек телеканаллари Англия кубогини намойиш этади  9 21:00Элит ОЧЛ. "Пахтакор" — "Ал Ҳилол" (матнли трансляция)  76 20:25Антони "Бетис"да яна бир йил қолмоқчи. МЮ вингери Испания клубида 7 ўйинда 3+2 қайд этди  3 20:00Субименди учун АПЛдан яна икки даъвогар чиқди  1 19:54Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": Асосий таркиблар маълум  26 19:44Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": "Шерлар" кийниш хонасидан галерея  5 19:33"Арсенал" "Атлетико" футболчиси учун "Челси" билан курашга қўшилди  1 19:06Винисиус Жуниор: "Тез орада "Реал" билан шартномамни узайтираман"  2 18:45Ўзбекистон футзал федерацияси ҳамкорликка чорлайди  0 18:168-8-8...   7 17:54Тотти: "Мен "Олтин тўп" ўрнига "Рома"ни танлаганман"  11 17:26Италия терма жамоаси афсонаси: "Рома" Довбикни узоқ ушлаб турмайди"  4 16:56"Сурхон"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси маълум  1 16:35Александр Исак "Ньюкасл"дан Англиянинг бошқа бир жамоасига ўтишига ишора қиляптими?  9

ПРЕВЬЮ. «НАСАФ» - «ЛОКОМОТИВ» News

ПРЕВЬЮ. «НАСАФ» - «ЛОКОМОТИВ»

15-турнинг энг марказий ўйини Қаршидаги "Марказий" стадионида "Насаф" ва "Локомотив" ўртасида бўлиб ўтади.
«Насаф» (Қарши) – «Локомотив» (Тошкент)
10 август. Қарши. “Марказий” стадион. 19:30
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Д. Пислегин (Тошкент)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 19 бор кесишган. Устунлик “Насаф” томонида. 11та ўйинда қаршиликларнинг қўли баланд келган бўлса, 3та учрашувда “Локомотив” ғолиб бўлган. Беш учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Насаф” фойдасига. “Аждарлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 28та гол киритиб ўз дарвозаларидан 14 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Насаф” 38 очкони, “темирйўлчилар” эса 14 очкони қўлга киритишган.

“Насаф” олий лигада “Локомотив” устидан 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги воҳаликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Локомотив”нинг ўзаро ўйинлардаги бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 2:0 бўлиб турибди.

2-турда Тошкентда бўлиб ўтган ўйинда ҳисобни мезбонлар вакили Иброҳим Раҳимов очганди. Бунга “аждарлар” учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган иккинчи дақиқада Илҳом Шомуродов томонидан урилган гол билан жавоб беришган – 1:1.  

Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув:
25.05.2013 «Насаф» - «Локомотив» 2:1
17.11.2012 «Насаф» - «Локомотив» 0:2
26.10.2010 «Насаф» - «Локомотив» 2:0
11.04.2009 «Насаф» - «Локомотив» 1:1
18.11.2008 «Насаф» - «Локомотив» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:  Қаршида бўлиб ўтган 9та ўйиннинг 7тасида “Насаф”нинг қўли баланд келган. Битта ўйинда “Локомотив” уч очко эгасига айланган. Яна битта учрашувда ғолиб аниқланмаган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика