Latest news

14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  7 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  4 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  5 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  0 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  3 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  1 07:33Эрон ОАВ Сергеевнинг "Сепахон"даги ойлигини маълум қилди  18

Превью. "Насаф" - "Бухоро" News

Превью. "Насаф" - "Бухоро"

Олий лиганинг 19-турида "Бухоро" клуби Қаршида "Насаф" клуби меҳмони бўлади.

«Насаф» (Қарши) – «Бухоро» (Бухоро)
22 август 2015. Қарши. "Марказий" стадиони. 19:00
Ҳакамлар: Д. Пислегин (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: Г. Имамов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 35 бор кесишган. Устунлик “Насаф” томонида. 35 ўйиндан 18тасида қаршиликларнинг қўли баланд келган бўлса, 9 учрашувда “Бухоро” ғолиб бўлган. 8та учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “аждарлар” фойдасига. Қаршиликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 62та тўп киритиб ўз дарвозасидан 37 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўйнларда “Насаф” 62 очкони, “Бухоро” эса 35 очкони қўлга киритган.

“Насаф” олий лигада “Бухоро” устидан 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги “аждарлар”нинг энг йирик ғалабасидир. “Бухоро”нинг ўзаро ўйинлардаги “Насаф” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 5:1 бўлиб турибди.

Дастлабки даврада Бухорода ўтган баҳсда меҳмонлар зафар қучишган. Илҳом Шомуродов ҳамда Артур Геворкяннинг голлари “Насаф”га сафарда 3 очко келтирганди.

Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув:
29.03.2014 «Насаф» - «Бухоро» 3:0
16.03.2013 «Насаф» - «Бухоро» 3:1
08.08.2012 «Насаф» - «Бухоро» 3:0
18.09.2011 «Насаф» - «Бухоро» 3:0
05.11.2009 «Насаф» - «Бухоро» 4:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Насаф” ўз уйида 13 бор “Бухоро”ни таслим қилган. Тўртта учрашув дуранг билан тугаган. Шу кунга қадар “Бухоро” Қаршида умуман ғалаба қозона олмаган. Охирги 5та ўйинда “аждарлар” ўз майдонларида 5 марта ғалаба қозонишган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика