Latest news

21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  0 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  0 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  24 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0 19:33"Металлург" Про лига талабларини бажариш устида ишламоқда  1 19:05Хитойда "катта тозалаш": келишилган ўйинлар можароси сабаб ўнлаб клублар жазоланди  1 18:37Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Япония Тожикистонни ютиб, плей-оффга йўл олди  6 18:06"Пахтакор ФМ" Про лигада иштирок этади  6 17:52Европа Лигаси плей-оффига қуръа ташланди  1 17:35"Бавария" асосий ярим ҳимоячисининг кетиши ҳақида баёнот берди  1 17:11Ўзбекистон аёллар термаси Вьетнамни таслим қилди, Карачикдан хет-трик!  5 16:49Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "Нефтчи" U-21 7 та, "Баланд масжид" 6 та гол урди ва бошқа натижалар  11 16:29ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!  49

Превью: “Металлург” – “Сўғдиёна” News

Превью: “Металлург” – “Сўғдиёна”

Миллий чемпионатларимизнинг дастлабки йилларида анча муваффақиятли қатнашган Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши “Металлург” муваффақиятли ўйнаб келаётган рақиблардан саналади.

Мазкур жамоалар бугунгача олий лига мусобақаларида ўзаро 30 та ўйин ўтказишган. Шулардан 11 тасида бекободликлар, 12 тасида жиззахликлар ғалаба қозонишган. 7 та учрашувда эса  дуранг натижа қайд этилган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи жиззахликлар фойдасига – 44:40.

Мазкур жамоалар ўртасида қайд этилган энг йирик ҳисоб 4:0. “Сўғдиёна” ўз майдонида ҳам, сафарда ҳам бир мартадан шундай ҳисобда зафар қучган. Энг голларга бой ўйин 2014 йили Зоминдаги стадионда бўлиб ўтган учрашувда кузатилган. Унда дарвозаларга тўққизта тўп киритилган. “Металлург” жамоаси ҳам бир марта ҳам ўз майдонида, ҳамда сафарда битта мавсумнинг ўзида ғалаба нашидасини сурган.

Ушбу жамоаларнинг Бекободда ўтказилган ўйинлар нисбати “Металлург” фойдасига: 9 ғалаба, 3 дуранг, 3 мағлубият, киритилган ва ўтказиб юборилган голлар фарқи – 24:18.

Ўтган мавсумнинг очилиш учрашуви бўлган Бекободдаги ўйинда Зоҳид Абдуллаев 37-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 88-дақиқада Фаррух Шотурсунов ҳисобни тенглаштирганди. Фақатгина сўнгги сонияларда бекободликлар ғалаба тўпини киритишган муваффақ бўлганди. Уни ҳам “Металлург” Зоҳид Абдуллаев киритганди. Қизиғи шундаки, жиззахликларнинг ягона жавоб голи муаллифи Шотурсунов иккинчи даврада  “Металлург” шарафини ҳимоя этганди.
 
Бекободда ўтган сўнгги олти учрашув:
05.03.2016 «Металлург» - «Сўғдиёна» 2:1
26.08.2015 «Металлург» - «Сўғдиёна» 1:2
14.05.2014 «Металлург» - «Сўғдиёна» 4:2
20.04.2013 «Металлург» - «Сўғдиёна» 2:1
10.06.2011 «Металлург» - «Сўғдиёна» 3:2
18.05.2009 «Металлург» - «Сўғдиёна» 3:1

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика