Latest news

18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  0 17:36Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди  0 16:50ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради  4 16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  1 16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  2 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  0 15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  1 14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  1 14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  6 13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  10 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   7 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  1 12:50Месси терма жамоа тарихидаги рекордчига айланди  12 12:09Қайси терма жамоалар ЖЧ-2026 иштирокчисига айланиб улгуришди?  5 11:36Марокаш Германия ва Испания ўрнатган жаҳон рекордини янгилади   1

Превью. "Металлург" - "Сўғдиёна" News

Превью. "Металлург" - "Сўғдиёна"

Олий лиганинг 20-турида Бекободда "Металлург" Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубини қабул қилади.

«Металлург» (Бекобод) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
26 август 2015. Бекобод. "Металлург" стадиони. 17:00
Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Ф. Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).

“Металлург” ва “Сўғдиёна” олий лигада 27 бора тўқнаш келишган. Натижалар тенгликни кўрсатмоқда.

“Сўғдиёна” ушбу рақибни 11 марта мағлуб этган. 6та ўйинда дуранг қайд этилган. “Металлург” эса “Сўғдиёна”ни 10 марта талсим қила олган. “Сўғдиёна” ўзаро ўйинларда 41та гол урган, “Металлург” футболчилари 37 марта жиззахликлар дарвозасини ишғол этишган. Жиззах клуби ўзаро ўйинларда 39 очкога эга бўлган, Бекобод клуби ҳисобида 36 очко бор. “Металлург”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 4:2га тенг бўлса, “Сўғдиёна”нинг энг йирик муваффақияти 4:0 бўлиб турибди.

Дастлабки даврадаги ўйин Янгиерда ташкил этилганди. Ўша баҳсда томонлар ҳар қанча ҳаракат қилишмасин рақиб дарвозасига йўл топа олишмаганди - 0:0.

Бекободда ўтган сўнгги беш учрашув:
14.05.2014 «Металлург» - «Сўғдиёна» 4:2
20.04.2013 «Металлург» - «Сўғдиёна» 2:1
10.06.2011 «Металлург» - «Сўғдиёна» 3:2
18.05.2009 «Металлург» - «Сўғдиёна» 3:1
19.04.2008 «Металлург» - «Сўғдиёна» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Металлург” майдонида бўлиб ўтган 13та ўйиннинг 8тасида майдон эгалари ғалаба қозонишган, 3 марта ғолиб аниқланмаган. “Сўғдиёна” сафарда икки марта уч очкони ўзиники қилган. “Металлург” ўз уйида “Сўғдиёна”га қарши кечган охирги тўрт ўйинда фақат ғалаба қозонган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика