Latest news

19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  1 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1 16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  14 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  6 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  1 16:00"Қайрат" қаҳрамонига айланган захира дарвозабони  1 15:39Кунде "Олтин тўп" ҳақида: "Унга Ямаль ҳам, Дембеле ҳам лойиқ. Мен овоз бермайман – кучлиси ғалаба қозонсин"  10 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  6 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  1 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  2 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  2 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  6 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  10 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  16

Превью. "Металлург" - "Шўртан" News

Превью. "Металлург" - "Шўртан"

Бугун Бекободда "Металлург" ва "Шўртан" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.

«Металлург» (Бекобод) – «Шўртан» (Ғузор)
2 апрель 2016. Бекобод. "Металлург" стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
А. Асимов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), И. Худойдотов (Тошкент)
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: В. Леткин.
 
“Металлург” ҳамда “Шўртан” олий лигада жами 20 бора тўқнаш келишган. Шулардан 15тасида бекободликлар ғолиб бўлишган, 2 ўйинда “Шўртан” ғалабани тантана қилган. Ўзаро ўйинларда 3 марта дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати “Металлург” фойдасига 41:18ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Металлург” 48 очкони, “Шўртан” эса 9 очкони қўлга киритган.

“Металлург”нинг “Шўртан” устидан қозонган йирик ғалабаси – 4:0. “Шўртан”нинг ўзаро ўйинларда бекободликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси 2:1.

Ўтган мавсум биринчи даврада Ғузорда ўтган ўйинда “Металлург” йирик ғалабага эришганди. Шаҳзодбек Нурматов, Аюбхон Нўъмонов ва Дилмурод Каримовнинг голлари “Шўртан”нинг йирик мағлубиятини таъминлаганди – 3:0. Бекободда эса Шаҳзодбек Нурматовнинг урган голи “Металлург”га уч очко тақдим этганди – 1:0.

Бекободда ўтган сўнгги беш учрашув:
20.11.2015 «Металлург» - «Шўртан» 1:0
02.03.2013 «Металлург» - «Шўртан» 1:0
19.10.2012 «Металлург» - «Шўртан» 4:0
15.10.2011 «Металлург» - «Шўртан» 1:1
29.05.2010 «Металлург» - «Шўртан» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Металлург” ўз майдонида бу рақибни 9 марта мағлуб этган. Битта баҳсда (2011 йил) ғолиб аниқланмаган. “Шўртан” ўз тарихида Бекободда умуман ғалабага эриша олмаган. Охирги уч ўйинда “Металлург” ўз уйида гол ўтказмаган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика