Latest news

22:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Фламенго" – "Челси". Таркиблар аниқ!  0 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  28 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  41 21:59Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  0 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  1 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  1 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0 20:2332 ёшли Парти "Арсенал"ни тарк этади — Туркия клублари ҳаракатда  0 19:38"Ливерпуль" ҳимоя чизиғида ўзгариш кутиляпти — "Кристал Пэлас" ҳимоячиси рўйхатдаги асосий номзодлардан бири  0 18:41Мудрик антодопинг қоидаларини бузганликда айбланса, "Челси" уни судга беради  7 18:18Аморим Рэшфордга чиқиш эшигини кўрсатмоқда: МЮ уни "Реал"га таклиф қилди   3 17:51Жароҳатдан кейинги катта сакраш: "Барселона" ёш истеъдод учун курашмоқда  2 17:23Фабрегас Моратани "Комо"га таклиф қилмоқчи  2 16:56Кореяда хорижлик дарвозабонларга қўйилган тақиқ бекор қилинди  1 16:29Умиджон Эргашев: "ОКМК билан ўйинда бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди"  1

Превью. "Металлург" - "Машъал" News

Превью. "Металлург" - "Машъал"

Олий лиганинг 3-турида Муборакнинг "Машъал" клуби сафарда "Металлург" билан ўйнайди.
«МЕТАЛЛУРГ» – «МАШЪАЛ»
4 апрель 2015. Бекобод. "Металлург" стадиони. 16:00
Ҳакамлар
: Б.Номозов, Р.Серазетдинов, А.Сидоров, Ш.Қаюмов.
Назоратчи: С.Нажафалиев.

“Металлург” ва “Машъал” олий лигада жами 24 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Машъал”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Муборакликлар 12та ўйинда ғолиб бўлишган. 6та ўйинда дуранг қайд этилган. 6 учрашувда эса “Металлург” зафар қучган. Тўплар нисбатида ҳам “Машъал” олдинда – 45:32. Ўзаро ўйинларда “Машъал” 42 очкони, “Металлург” эса 24 очкони  қўлга киритган.

“Машаъл”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:1 га тенг. “Металлург”да бу кўрсаткич 4:2 бўлиб турибди.

Ўтган йил 13-турда Муборакда бўлиб ўтган учрашувда мезбонлар зафар қучишган. Зафар Тўраев, Зоҳир Қўзибоев ва Мўйдин Мамазулумовнинг голларига бекободликлар сафида Шаҳзодбек Нурматов жавоб берганди – 3:1. Бекободда эса томошабинлар 6та голнинг гувоҳига айланишган. Шаҳзодбек Нурматов (иккита), Зоҳиб Абдуллаев ва Суннатилла Мамадалиев биттадан гол уришган. Муборак клуби сафида Аббос Шодмонов ва Жамшид Ҳасанов ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйишган – 4:2.

Бекободда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
07.11.2014 «Металлург» - «Машъал» 4:2
17.11.2012 «Металлург» - «Машъал» 2:1
20.06.2011 «Металлург» - «Машъал» 3:1
18.09.2010 «Металлург» - «Машъал» 1:0
07.08.2009 «Металлург» - «Машъал» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар Бекободда 12та ўйин ўтказишган. Шу ўйинлардан 4тасида «Машъал», 5тасида «Металлург» ғолиб бўлган. 3та учрашувда дуранг ҳисоби қайд этилган. Муборак клуби Бекободдаги охирги 6та ўйинда умуман ғалаба қозона олмаган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика