Latest news

19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  0 19:04Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили  1 18:50Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Машъал", "Сўғдиёна" – "Қизилқум". Таркиблар маълум  1 18:45Про лига. "Арал" – "Локомотив" 1:0 (онлайн ҳисоб)  1 18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  1 18:00Лукаку: "Роналду каби 40 ёшгача ўйнашни хоҳлардим"  2 17:10Бэйл "Кардифф"ни сотиб олиб, уни АПЛга олиб чиқмоқчи  2 16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  9 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  3 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  17 15:34"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?  9 15:14МЮ Мбеумо учун курашда пешқадам ва у учун катта пул ажратишга тайёр  1 14:45Лотар Маттеус "Манчестер Сити"га Тер Штегенни сотиб олишни маслаҳат берди  1 14:17Жонни Эванс МЮда маълум бир лавозимга тайинланади  2

Превью. "Машъал" - "Нефтчи" News

Превью. "Машъал" - "Нефтчи"

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби бу турни Муборакда "Машъал"га қарши ўтказади.

«Машъал» (Муборак) – «Нефтчи» (Фарғона)
26 август 2015. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 18:00
Ҳакамлар: М. Муҳамедов (Тошкент вил.), В. Лушин (Гулистон), Н. Рўзимов (Тошкент), О. Тўйчибоев (Тошкент)
Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).

“Машъал“ ҳамда “Нефтчи“ шу кунга қадар ўзаро 29 маротаба куч синашишган. Натижалар “Нефтчи”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Водийликлар 29 баҳснинг 19тасида ғалаба қозонишган. 9та ўйинда “Машъал”нинг қўли баланд келган. Бу жамоалар шу кунга қадар олий лигада бир марта дуранг ўйнашган. Тўплар нисбати ҳам “Нефтчи” фойдасига 54-27. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 58 очони қўлга киритган бўлса, “Машъал” 25 очколик бўлган.

“Нефтчи”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 7:0. “Машъал”нинг “Нефтчи” устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 3:0 ни ташкил этади.

Фарғонада ўтган баҳсда мезбонлар ғалаба қозонишган. Ўша ўйин тугашига 4 дақиқа қолганида ҳозирда "Қўқон-1912"да ўйнаётган Отабек Ҳайдаров тўп киритиб "Нефтчи"га ғалаба олиб келганди - 1:0.

Муборакда ўтган сўнгги беш учрашув:
12.09.2014 «Машъал» - «Нефтчи» 1:0
22.09.2012 «Машъал» - «Нефтчи» 3:0
10.06.2011 «Машъал» - «Нефтчи» 3:2
16.10.2010 «Машъал» - «Нефтчи» 3:0
02.04.2009 «Машъал» - «Нефтчи» 1:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар ўртасидаги Муборакда кечган 14та учрашувнинг 8тасида “Машъал” зафар қучган. “Нефтчи” 6 марта “Машъал”ни мағлуб этиб қайтган. Муборакда ўтган охирги тўрт ўйинда "Нефтчи" тўрт бор мағлуб бўлган.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика