Latest news

12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛда "Boxing day" даваом этади ва бошқалар  0 11:41Расман: Фежсал Мулич — “Сўғдиёна” футболчиси  1 11:23"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди  2 10:53Роберт Левандовски футболдаги сўнгги йилларида нималарга эришишни истаётганини айтди  0 10:24АПЛнинг айни вақтдаги энг яхши футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  1 09:55"Насаф"нинг икки футболчиси янги мавсумни "Локомотив"да ўтказади  4 09:26"Андижон" жамоаси футболчиси "Нефтчи"га ўтади  3 08:57"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  5 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  5 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  8 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  12 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  5 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0

Превью. "Машъал" - "Навбаҳор" News

Превью. "Машъал" - "Навбаҳор"

Олий лиганинг 11-турида "Машъал" ва "Навбаҳор" клублари Муборакда куч синашишади.
«МАШЪАЛ» – «НАВБАҲОР»
6 июнь. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 18:30
Ҳакамлар:
Б.Намозов, В.Лушин, А.Маражабов, Д.Досанов.
Назоратчи: Р.Айтеков.

“Машъал” ва “Навбаҳор” олий лигада жами 26 бора тўқнаш келишган. Натижалар тенгликни кўрсатмоқда. Иккала жамоа 10тадан ўйинда ғолиб бўлишган. 6та  ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида ҳам “Навбаҳор” олдинда - 34:29. Ўзаро ўйинларда “Навбаҳор” ҳам, “Машъал” ҳам 36тадан очкони  қўлга киритган.

“Навбаҳор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 8:0 га тенг. “Машъал”да бу кўрсаткич 5:0 бўлиб турибди.

Ўтган мавсумда “Машъал” олий лигада қатнашмаган. 2012 йилда бу жамоалар ўртасидаги баҳсларнинг биринчиси Муборакда бўлиб ўтган. Элдор Эргашев ва Игорь Петковичнинг голлари “Машъал”га уч очко келтирганди – 2:0. Водийдаги баҳсда Абдураззоқ Жўраев ҳамда Собир Ҳамидов меҳмонлар дарвозасига гол уришган. Иккинчи бўлим сўнггида Милорад Рисанович ва Самандар Шодмоновнинг киритган тўплари учрашув дуранг билан тугашини таъминлаган – 2:2.

Муборакда ўтган сўнгги беш учрашув:
30.06.2012  “Машъал”  –  “Навбаҳор”  2:0
14.06.2011  “Машъал”  –  “Навбаҳор”  2:0
31.10.2010  “Машъал”  –  “Навбаҳор”  2:0
15.08.2009  “Машъал”  –  “Навбаҳор”  3:1
16.08.2008  “Машъал”  –  “Навбаҳор”  5:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : Бу жамоаларнинг Муборакда ўтган ўйинларида “Машъал” 8 бор зафар қучган. Икки бор ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаган. “Лочинлар” ҳисобида 2та ғалаба мавжуд. Сўнгги марта 2004 йили “Навбаҳор” Муборакдан ғалаба билан қайтган. Шундан кейин ташкил этилган 8та учрашувда Наманган клуби фақат мағлуб бўлган.  
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика