Latest news

00:55Эден Азар: "Ла Лига АПЛдан кўра техникага бой. "Реал"да ўйинни бошқариш мумкин, аммо Премьер-лигада тўлиқ 90 дақиқа ишлаш керак"  0 00:55Нури Шаҳин: "1 очкога лойиқ эдик"  0 00:11"Наполи" — "Рома". Таркиблар маълум  0 00:02Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўртасидаги Истанбул дербиси тақдирини 90+6 дақиқада киритилган гол ҳал қилди  47 23:45Санжар Шоаҳмедов: "Фаолиятимни тугатмагандим. Шунчаки бироз дам олдим"  1 23:28Рўзиқул Бердиев: "Шаржа" техник ва тактик жиҳатдан яхши футбол ўйнайдиган жамоа"  0 23:28Англия кубоги. Сенсация қайд этилмади, "Арсенал" учинчи дивизион жамоасини тор-мор келтирди  4 22:42Альваро Мората Испанияга қайтиши мумкин  0 22:10Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди  71 21:49"Шаржа" бош мураббийи: "Мен ҳалолман, демак, ҳамма ҳалол бўлиши керак. Ҳаёт шундай эканлигига ишонаман"  1 21:01"Пахтакор" Россия жамоасига мағлуб бўлди  13 20:40"Насаф" U21 Қашқадарё вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди  0 20:00“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди  11 19:49"Сурхон" Грузия клубини мағлуб этди  2 19:42"Андижон" легионери жамоани тарк этди  8

Превью. "Локомотив" – "Қизилқум" News

Превью. "Локомотив" – "Қизилқум"

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 20 бор кесишган.
Натижалар Тошкент клубининг устунлигини кўрсатмоқда. “Локомотив” 9 марта, “Қизилқум” 7 марта ғалабага эришишган. Яна 4та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Локомотив” фойдасига. Тошкентликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 28та гол киритиб ўз дарвозаларидан 18 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “темирйўлчилар” 31, “Қизилқум” 25 очкони қўлга киритган.

“Локомотив” олий лигада “Қизилқум” устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги пойтахтликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Қизилқум”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 3:1га тенг.

Ўтган йил Тошкентдаги учрашувда мезбонлар йирик ҳисобда зафар қучишганди. Меҳмонлар вакили Руслан Вагапов ҳисобни очган, Иван Нагаев, Иброҳим Раҳимов, Садриддин Абдуллаев ва Илҳом Суюновнинг голлари “темирйўлчилар”га иродали ғалабани тақдим этганди – 4:1. Навоийда ҳам 5та гол урилганди. Мезбонлар сафида Самандар Шодмонов (иккита) тўп киритган, Садриддин Абдуллаев, Фарҳод Тожиев ва Алишер Шоғуломов меҳмонлар таркибида гол уришганди – 2:3.  

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
16.05.2014 «Локомотив» - «Қизилқум» 4:1
31.05.2013 «Локомотив» - «Қизилқум» 3:1
25.06.2012 «Локомотив» - «Қизилқум» 0:1
21.10.2010 «Локомотив» - «Қизилқум» 1:0
07.08.2009 «Локомотив» - «Қизилқум» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” майдонида бўлиб ўтган 10та ўйиннинг 7тасида майдон эгалари уч очкога эга бўлишган. Бир марта дуранг қайд этилган ва “Қизилқум” 2 бора Тошкентдан ғолиб сифатида қайтган.

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика