Latest news

03:02Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  243 02:55АПЛ. "Арсенал" "Брентфорд" майдонида очко йўқотди  17 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  1 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  3 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  12 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  30 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  4 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  8 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  2 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  19 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  1

Превью. "Локомотив" - "Қизилқум" News

Превью. "Локомотив" - "Қизилқум"

Навоийнинг "Қизилқум" клуби Тошкентда "Локомотив" меҳмони бўлади.
«Локомотив» (Тошкент) – «Қизилқум» (Навоий)
16 май. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
Б. Намозов (Тошкент), Б. Норсафаров (Қарши), В. Лушин (Гулистон), А. Мўминов (Тошкент вилояти)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 18 бор кесишган. Натижалар тенгликни кўрсатмоқда. Иккала жамоа 7 мартадан ғалабага эришишган Яна 4та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати эса “Локомотив” фойдасига. Тошкентликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 21та гол киритиб ўз дарвозаларидан 15 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “темирйўлчилар” ҳам, “Қизилқум” ҳам 25тадан очко қўлга киритган.

“Локомотив” олий лигада “Қизилқум” устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги пойтахтликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Қизилқум”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 3:1га тенг.

Ўтган йил Тошкентда ташкил этилган ўйинда ҳисобни меҳмонлар вакили Фаррух Шотурсунов очганди. Бунга Иван Нагаев ва Акмал Холматовнинг (2та) голлари билан жавоб берган “темирйўлчилар” иродали ғалабани тантана қилишган – 3:1. Навоийдаги баҳс тақдирини 90+4-дақиқада Хуршид Йўлдошев томонидан урилган ягона гол ҳал қилганди – 1:0.  

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
31.05.2013 «Локомотив» - «Қизилқум» 3:1
25.06.2012 «Локомотив» - «Қизилқум» 0:1
21.10.2010 «Локомотив» - «Қизилқум» 1:0
07.08.2009 «Локомотив» - «Қизилқум» 2:1
16.08.2008 «Локомотив» - «Қизилқум» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” майдонида бўлиб ўтган 9та ўйиннинг 6тасида майдон эгалари уч очкога эга бўлишган. Бир марта дуранг қайд этилган ва “Қизилқум” 2 бора Тошкентдан ғолиб сифатида қайтган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика