Latest news

01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  0 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  6 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  1 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  0 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  1 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  4 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  64 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  10 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6

ПРЕВЬЮ. "Локомотив" - "Динамо" News

ПРЕВЬЮ. "Локомотив" - "Динамо"

Олий лиганинг 24-турини очиб берувчи баҳсда "Локомотив" ва "Динамо" тўқнаш келишади.
«Локомотив» – «Динамо»
24 октябрь 2014. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
Т.Тўхтасинов, О.Абдувасилов, Н.Рўзимов, А.Раҳимов.
Назоратчи: В.Валицкий.

“Локомотив” ва “Динамо” олий лигада 19 бора тўқнаш келишган. Натижалар самарқандликларнинг устунлигини кўрсатмоқда. “Динамо” 10та ўйинда ғолиб бўлган, 3та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Локомотив” ушбу рақибни ҳозирга қадар 6 марта мағлуб эта олган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “Динамо” томонида - 33:26. Ўзаро ўйинларда “Динамо” 33, “Локомотив” эса 21 очкони қўлга киритган.

“Локомотив”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0га тенг. “Динамо”да бу кўрсаткич янада каттароқ – 5:0.

Биринчи даврада Самарқандда бўлиб ўтган ўйиннинг биринчи бўлимида Ислом Тўхтахўжаев меҳмонларни олдинга олиб чиққанди. 66-дақиқада Салим Мустафоев ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйиб ҳисобни тенглашишига сабабчи бўлганди. Орадан уч дақиқа ўтиб айнан Мустафоевнинг ўзи бу сафар “Динамо” дарвозасига гол уриб айбини ювган – 1:2.

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

03.05.2013 «Локомотив» - «Динамо» 3:1
03.08.2012 «Локомотив» - «Динамо» 3:1
02.10.2010 «Локомотив» - «Динамо» 2:2
18.08.2009 «Локомотив» - «Динамо» 1:2
17.10.2008 «Локомотив» - «Динамо» 1:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Тошкентда бўлиб ўтган 9та ўйиннинг 4тасида “темирйўлчилар” зафар қучишган. Бир марта (2010 йил) дуранг қайд этилган. Қолган тўртта учрашувда “Динамо” сафардан ғалаба билан қайтган. Охирги уч ўйинда “Локо” ўз уйида мағлуб бўлмаган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика