Latest news

01:35Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Аланяспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов тўлиқ ўйнади  1 01:31"Бавария" — Германия Суперкубоги соҳиби  0 01:07U-21 биринчилиги. Йовович ва Марушич "Насаф"га гол урди, "Сўғдиёна"дан суперкамбэк, пешқадамдан мағлубият  2 00:39Рўзиқул Бердиев: "Мақсадимиз чемпионликни ўзимизда сақлаб қолиш"  4 00:37Ла Лига. "Барселона" йирик ғалаба билан бошлади, "Мальорка" биринчи бўлимдаёқ тўққиз киши бўлиб қолганди   49 00:11"Челси" "Милан" ярим ҳимоячисини қўлга киритмоқчи  0 23:57Элдор Мойлиев: "Насаф" ҳимоясини ёриб ўтиш бизга қийин бўлди"  0 23:39БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" меҳмонда "Ал Айн"га мағлуб бўлди, Ғаниев жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди  0 23:31АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вулверхэмптон"ни тор-мор этди, Ҳусанов захирадан ўйинга қўшилди  26 23:30Суперлига. “Навбаҳор” — “Нефтчи” 0:1   1 23:28Вадим Абрамов: "Мухлисларимиз уйдаги ғалабани соғиниб қолишганди"  3 23:14"Навбаҳор"нинг Намангандаги мағлубиятсиз серияси тугади  2 22:51Миржалол Қосимов: "Юриб футбол ўйнайдиган пайтлар ўтиб кетди"  6 22:03"Манчестер Юнайтед" Дания терма жамоаси хавбекини сотиб олмоқчи  2 21:30"Насаф" Қашқадарё дербисида "Шўртан"ни мағлуб этди  23

Превью. "Женоа" - "Удинезе": Шомуродов бизни хурсанд қила оладими? News

Превью. "Женоа" - "Удинезе": Шомуродов бизни хурсанд қила оладими?

Бугун, 13 март, А Серия 27-тури доирасида ҳамюртимиз ҳаракат қилаётган "Женоа" ўз уйида "Удинезе"ни қабул қилади.

Умуман олганда, мавсум давомида "Удинезе" барқарор ўйин кўрсатмоқда, лекин "Женоа" ҳам мураббий алиштиргач, мусобақа жадвалидаги вазиятини ўнглаб олди. 


"Женоа"

"Женоа" ҳозирда 27 очко билан 13-поғонани эгаллаб турибди. Хавфли зона билан орадаги фарқ етти очкони ташкил қилмоқда ва бу генуяликлар учун охирги даврнинг энг муҳим хабари ҳисобланади. Ваҳоланки, яқиндагина клуб хавфли ҳудуддан чиқолмай юрганди. Ҳа, охирги учрашувлар у қадар омадли ўтмаган бўлса-да, ўша ўйинлардаги рақибларнинг даражасини ҳам инобатга олиш зарур. Нима бўлса ҳам, "Женоа" имкониятлари чекланган ва фаворитларга доим ҳам муносиб қаршилик кўрсата олмайди.

"Интер"га қарши ўйинда (0:3) йирик мағлубият, аммо бу мавсум Антонио Конте шогирдларига ички чемпионатда унча-мунчаси бас кела олмаяпти. Асосийси "Женоа" ўзи билан тенг кучли рақибларга қарши учрашувларда очко жамлай олмоқда. Мисол учун, "Сампдория"га қарши ўйинда (1:1) Дзаппакоста гол муаллифи бўлди. Сафарда "Рома"га қарши учрашув эса қийин кечганди.

Генуяликлар 5 турадан буён ғалаба қозона олмаяпти, лекин айтиб ўтганимиздек, бу ерда рақиблар кимлигини ҳам унутмаслик лозим. Умуман олганда, жамоа ёмон спорт формасида эмас ва бўлажак ўйинда балки анча кутилган ғалаба қайд этилар. Шу ўринда, таркибдаги муаммоларни айтиб ўтиш лозим, ҳимоячи Масьелло жароҳат сабаб ўйинни ўтказиб юборса, жамоага ҳужумчилар Горан Пандев ҳамда асосий куч Маттиа Дестро ҳам карточкалар сабабли ўйинни ўтказиб юборишга мажбур. 


"Удинезе"

"Удинезе" ҳозирда 11-ўринда бормоқда ва 32 очкога эга. Жамоа хавфли зонадан кўра, жадвалнинг ўртасига яқинроқ жойлашган. "Удинезе" ўзининг мустаҳкам ўйини билан ном чиқарган, ушбу клубдан доимо ақлли ва маъноли ўйин кутиш мумкин. Клубнинг асосий етакчиси Родриго Де Пауль ҳисобланади. Аргентиналик ярим ҳимоячи "Удинезе"нинг ҳақиқий юраги, айнан 26 ёшли футболчи майдондаги ўйинни бошқариб туради.

Де Паулнинг голли узатмаси "Фиорентина" устидан (1:0) ғалаба қозонишга ёрдам берди, гол эса Нестеровски ҳисобига ёзилди. "Милан"га қарши баҳсда дуранг қайд этилганини ҳам айтиш жоиз (1:1) ва  ўшанда ҳам Де Паул голли узатма берганди. "Сассуоло" билан ўйинда эса ғалаба (2:0) қозонилган. 1та гол ва голли узатма муаллифи Родриго Де Паул эди. Аргентиналик кетма-кет 4 ўйинда голли узатма беришга муваффақ бўлганди.

"Удинезе" тўрт турдан буён ютқазмаяпти. Жамоа барқарор равишда очко жамғариб бормоқда. Шундай экан, хавотирга ўрин йўқ.


Ўзаро учрашувлар

Охирги ўзаро беш учрашувда "Удинезе" уч бор ғалаба қозонган ва икки бор дуранг ўйнаган. Биринчи даврада "Удинезе" кичик (1:0) ҳисобда зафар қучган.

Эътиборли жиҳати, "Женоа" ўйинлардаги самарадорлик бўйича 16-ўринни, "Удинезе" эса 19-поғонани эгаллаб турибди. Ўзаро ўйинда ҳам голлар ёмғирини кутиш қийин бўлса керак, лекин Шомуродовдан самарали ҳаракатлар кутиб қоламиз. "Женоа" одатга кўра ёпиқ футбол намойиш қилса керак. "Удинезе" ҳам сабр билан рақиб хатосини кутиб ўйнашини тахмин қилиш мумкин. 

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика