Latest news

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  4 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  22 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  31 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  99 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1027 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Превью: Ҳужумкор Мексика Левандовскиси бор Польшага қарши News

Превью: Ҳужумкор Мексика Левандовскиси бор Польшага қарши

Бугун "С" гуруҳидан ўрин олган Мексика ҳамда Польша терма жамоалари ўйини бор.

Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланадиган учрашув олдидан баъзи маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

Очиғини айтганда, ушбу ўйин гуруҳда иккинчи ўрин эгасини аниқлаб беради. Квартетда катта эҳтимол Аргентина биринчи ўринни, Саудия Арабистони эса тўртинчи ўринни эгаллаш учун номзодлардан ҳисобланади. Мексика ва Польша бугунги ўйин орқали иккинчи ўрин эгаси бўлиш учун кураш олиб борадилар дейишимиз мумкин. 


Бугунги Мексика майдонда биринчи рақамли жамоа бўлиб ҳаракатланади ва ўзи ҳужум уюштиради. Авваллари мексикаликлар асосан қарши ҳужумдан ўз омадларини излашларини кузатардик. 

ЖЧ-2022 бошлангунга қадар Мексика қитъадошларимиз Ироқ билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 5:0 ҳисобида ғалабага эришишганди. Шунингдек, Швецияга 1:2 ҳисобида имконият бой берилди. Эътиборлиси, ҳар икки ўйинда ҳам мексикаликлар ўйинда ташаббусга эга бўлишди ва кўплаб ҳужумлар уюштиришди. 

Аввалги Мексика эса бизда ҳимовий ўйин ва қарши ҳужумлар эвазига ўйинни ташкил этувчи жамоа сифатида ёдимизда қолганди. Аммо сўнгги пайтда, айниқса жамоага Херардо Мартино бош мураббий сифатида келганидан сўнг жамоа ҳужумкор ва юқори прессинг эвазига ўйин ташкил этадиган жамоага айланди. Херардо ўз вақтида "Барселона"да, шунингдек Аргентина терма жамоасида ишлаган. Унинг ўйин услуби мексикаликлар билан ҳам муваффақиятли кечмоқда. ЖЧ саралашида ҳам Мексика пешқадам Канада билан бир хил очко тўплаб, АҚШни 3-ўринда қолдириб кетди. 

Мексиканинг саралашдаги энг яхши ҳужумчиси Рауль Хименес сонидаги жароҳатини яқиндагина тузатди. У ёздан бери майдонга тушмаганди. Қатардаги ЖЧгача у тикланишга улгурди. Бу орада Мексика ОАВда сиз ва биз яхши танийдиган Чичарито (Хавьер Эрнандес) ни терма жамоага жалб қилиш фаол тарзда муҳокама қилинди. У айни пайтда МЛС чемпионатида 32 та турдан сўнг 18 та гол уришга эришган. Аммо мураббий уни якуний таркибда чақирмади. Умуман, Чичарито уч йилдан буён Мексика терма жамоасида йўқ. Хименес энди ўз формасини тиклаганини ҳисобга олсак, Мексикада у қадар "ёриб чиқадиган" марказий ҳужумчи йўқлигини кўришимиз мумкин. Сўнгги ўйинларда 30 ёшли Мартин марказий ҳужумчи сифатида ўйнамоқда. Шунингдек, "Наполи" ҳужумчиси Ирвино Лосано ҳам бор. Аммо сўнгги ўйинларда жамоа ҳужумини якунлайдиган ҳужумчи йўқлиги кўзга ташланади. Асосий ишни ярим ҳимоячилар бажаришади. 

Левандовскиси бор Польша

Польшанинг асосий ҳужумлар қанотдан, айниқса чап томондан уюштирилади. 

Бу схема польшаликларнинг ўртоқлик ўйинларида, айниқса сўнгги Чилига қарши кечган ўйинда ҳам кўринди. 3-4-3 схемасида ўйнайдиган Польша Франковский ва Залевский орқали қанотда фаол ишлайди. "Ланс"да барқарор ўйнаётган Франковский ўтган мавсумда 6 та гол ва 5 та голли узатма муаллифига айланганди. Бу мавсум эса у ҳали гол ура олмади, аммо иккита голли узатма эгасига айланди. Шомуродовнинг жамоадоши ҳисобланадиган 20 ёшли Никола Залевский эса Моуриньо қўл остида жамоанинг асосий футболчиларидан бирига айланди - ЖЧгача у 16 та ўйинни асосий таркибда бошлади. Шунингдек ўнг қанотда "Астон Вилла"дан Кэш ҳам бор. 

Польшаликлар бош мураббийи рақибга мослашишни яхши кўради

Чеслав Михневичнинг ўз ўйин услуби йўқ. Польшаликларнинг собиқ мурабийи Паулу Соуза юқори прессинг эвазига ўйинни ташкил этарди. Рақибга босим ўтказиш орқали тўпни олиб қўйиш ва олдиндаги Левандовскига коптокни узатиш. Аммо бу лойиҳа ярим йўлда қолиб кетди. Михневич рақибдан келиб чиққан ҳолда тактика тузади. Аслини олганда бундан фожиа ясаш шарт эмас. Муаммо шундаки, бу услуб Польшага муваффақият олиб келмоқда дея олмаймиз. Ўртоқлик учрашувларида дарвозабон Скорупский жамоа жонига оро кирганди. Миллатлар лигаси ва бошқа ўйинларда асосан рақиб жамоа кўпроқ ҳужум уюштирганди. 


Тахминий таркиб

Мексика терма жамоаси 4-3-3 схемасидан фойдаланган ҳолда, Лосано, Вега ва Альварадо триосига ишонади. Марказда таянч ярим ҳимоячи Альварес. Дарвозада эса барчамиз яхши танийдиган Гоильермо Очоа. 

Польша эса сўнгги учрашувларда 3-4-3 тактикасидан фойдаланмоқда. Ҳужум чизиғида албатта Левандовскини кутиб қоламиз. Қанотларда эса Зелиньский ва Свидерскини кўрсак керак. 


Қатар. Доҳа. 974 стадиони

С гуруҳи. 

Мексика - Польша

Бош ҳакам: Крис Бит (Австралия)

Бошланиш вақти: 21:00

Трансляция: "Спорт ТВ"

Матнли трансляция: championat.asia


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика