Latest news

02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  7 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  4 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

Превью. "Гулистон" - "Нефтчи" News

Превью. "Гулистон" - "Нефтчи"

“Гулистон” ҳамда “Нефтчи” клублари олий лигада шу кунгача 9 бор куч синашишган.
«ГУЛИСТОН» – «НЕФТЧИ»
21 сентябрь. Гулистон. “Гулистон” стадиони. 16:30
Ҳакамлар
: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).

“Нефтчи” 8та ўйинда ғалаба қозонган. 1та учрашувда дуранг қайд этилган. “Гулистон” фарғоналикларни умуман мағлуб эта олмаган. Тўплар нисбатида устунлик табиийки “Нефтчи” томонида: 28:4. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 25 очкога эга бўлган, “Гулистон” эса атига 1 очкони қўлга киритган. “Нефтчи”нинг “Гулистон” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 6:1га тенг. “Гулистон” ҳисобида ғалаба йўқлигини ёздик.

Биринчи даврада Фарғонада “Гулистон”ни йирик ҳисобда таслим қилганди. Дилёрбек Эрматов, Иқбол Акрамов биттадан гол уришган бўлса Анвар Бердиев дублга эришганди. Меҳмонлар сафида битта жавоб тўпини Носир Отақўзиев киритганди. Иккинчи даврада Отақўзиев “Нефтчи” сафида ўйнаётганидан хабарингиз бор.

Гулистонда бўлиб ўтган сўнгги тўрт учрашув:
02.11.2003 «Гулистон» - «Нефтчи» 0:3
06.08.2000 «Гулистон» - «Нефтчи» 0:2
13.11.1994 «Гулистон» - «Нефтчи» 0:2
23.10.1993 «Гулистон» - «Нефтчи» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Гулистон”ягона дурангни ўз майдонидаги баҳсда қўлга киритган (1993 йил). Охирги учта ўйинда “Нефтчи” сафарда бу рақибни мағлуб этиб келмоқда, бундан ташқари “Гулистон” бу ўйинларда гол ура олмаган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика