Latest news

16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  0 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  0 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  3 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  11 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  6 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  3 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  3 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  1 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0

Превью. "Бухоро" - "Сўғдиёна" News

Превью. "Бухоро" - "Сўғдиёна"

Олий лига аудсайдерлари "Бухоро" ва "Сўғдиёна" ўзаро ўйнашади.
«Бухоро» (Бухоро) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
1 июль 2015. Бухоро. “Бухоро” стадиони. 19:30
Ҳакамлар
: О. Толибжонов (Тошкент), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), А. Рисқуллаев (Тошкент)
Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 38 бор кесишган. Натижалар “Бухоро”нинг кичик устунлигини кўрсатмоқда. Жамоа ҳисобида 17та ғалаба бор, “Сўғдиёна” эса 16 марта ғолиб чиққан. Бешта учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати “Сўғдиёна” фойдасига. Жиззах клуби шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 55та гол киритиб ўз дарвозасидан 52 марта тўп олиб чиққаан. Ўзаро ўинларда “Бухоро” 56, “Сўғдиёна” 53 очкони қўлга киритган.

“Бухоро” олий лигада “Сўғдиёна” устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги бухороликларнинг энг йирик ҳисобидир. “Сўғдиёна”нинг ўзаро ўйинлардаги “Бухоро” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 6:2 бўлиб турибди.

Ўтган йил биринчи давранинг бешинчи турида Зоминда бўлиб ўтган баҳс тақдирини битта гол ҳал қилган. Учрашув тугашига 6 дақиқа қолганида Феруз Бобоқуловнинг мезбонлар дарвозасиига киритган тўпи “Бухоро”га уч очко келтирган – 0:1. Бухородаги учрашувда ҳам “Бухоро” ғолиб бўлган, Предраг Вуйович ва Улуғбек Бақоевнинг голларига Суҳроб Бердиев жавоб берганди – 2:1.

“Бухоро” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
27.08.2014 «Бухоро» - «Сўғдиёна» 2:1
23.03.2013 «Бухоро» - «Сўғдиёна» 4:1
09.09.2011 «Бухоро» - «Сўғдиёна» 2:1
17.10.2009 «Бухоро» - «Сўғдиёна» 0:0
13.09.2008 «Бухоро» - «Сўғдиёна» 2:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бухоро” ўз майдонида 11 марта ғалабага эришган ва 3 марта дуранг ўйнаган. Қолган 5та баҳсда “Сўғдиёна” сафарда муваффақиятга эришган. Охирги тўрт ўйинда “Сўғдиёна” сафарда ғалаба қозона олмаган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика