Latest news

16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  0 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  4 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  13 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  15 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  6 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  10

Превью. "Бухоро" - "Нефтчи" News

Превью. "Бухоро" - "Нефтчи"

Эдгар Гесс бошқараётган "Бухоро" ўз майдонида Муроджон Исмоилов устозлик қилаётган "Нефтчи"ни қабул қилади.
«БУХОРО» – «НЕФТЧИ»
15 март. Вобкент. “Вобкент” стадиони. 16:30
Ҳакамлар:
В.Коваленко, Р.Илёсов, М.Саидқосимов, И.Иброҳимов.
Назоратчи: С.Эрматов.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 42 бор кесишган. Устунлик “Нефтчи” томонида. 32та ўйинда фарғоналикларнинг қўли баланд келган бўлса, 8та учрашувда “Бухоро” ғолиб бўлган. Икки учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати “Нефтчи” фойдасига 94:34. Ўзаро ўинларда “Нефтчи” 98 очкони, “Бухоро” эса 26 очкони қўлга киритган.

“Нефтчи” олий лигада “Бухоро” устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги водий клубининг энг йирик ғалабасидир. “Бухоро”нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси эса 4:1 бўлиб турибди.

Ўтган йилги дастлабки тўқнашувда “Бухоро” Алишер Маҳмудовнинг урган голи эвазига ғалаба қозонган – 1:0. Фарғонадаги баҳсда мезбонлар ҳимоячиси Дилёрбек Эрматов “Нефтчи”га уч очко келтирганди – 1:0.

"Бухоро" майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
20.06.2013 «Бухоро» - «Нефтчи» 1:0
03.08.2012 «Бухоро» - «Нефтчи» 1:1
21.05.2011 «Бухоро» - «Нефтчи» 0:1
30.04.2009 «Бухоро» - «Нефтчи» 1:2
23.08.2008 «Бухоро» - «Нефтчи» 0:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бухорода бўлиб ўтган учрашувларда майдон эгалари 8 марта муваффақият қозонишган. Икки учрашувда ғолиб аниқланмаган. 11 бор “Нефтчи” сафардан ғалаба билан ортга қайтган. Охирги икки йилда “Бухоро” бу жамоага ўз уйида ютқазмаган.

Тахмин: Учрашув Вобкентдаги стадионда бўлади. Агар майдон ҳолати ёмон бўлса ҳисоб очилмаслиги ёки битта гол урилиши мумкин. Иккала жамоада янги мураббийлар иш бошлашган. Гесс ҳам, Исмоилов ҳам мавсумни ижобий натижа билан бошлашни истайди.


Нарзулла Сайдуллаев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика