Latest news

14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  8 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  5 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  5 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  1 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  5 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  1

ПРЕВЬЮ. "Бухоро" - "Насаф" News

ПРЕВЬЮ. "Бухоро" - "Насаф"

Олий лиганинг 16-турида Қаршининг "Насаф" клуби "Бухоро" меҳмони бўлади.
«Бухоро» (Бухоро) – «Насаф» (Қарши)
15 август. Бухоро. “Бухоро” стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Б.Намазов, Р.Серазетдинов, Р.Шояхметов, Н.Болтаев.
Назоратчи: В.Валицкий.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 33 бор кесишган. Устунлик “Насаф” томонида. 33 ўйиндан 16тасида қаршиликларнинг қўли баланд келган бўлса, 9 учрашувда “Бухоро” ғолиб бўлган. 8та учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “аждарлар” фойдасига. Қаршиликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 58та тўп киритиб ўз дарвозасидан 37 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўйнларда “Насаф” 56 очкони, “Бухоро” эса 35 очкони қўлга киритган.

“Насаф” олий лигада “Бухоро” устидан 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги “аждарлар”нинг энг йирик ғалабасидир. “Бухоро”нинг ўзаро ўйинлардаги “Насаф” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 5:1 бўлиб турибди.

3-турда Қаршида кечган баҳсда ҳисоб 16-дақиқада Артур Геворкяннинг пенальтидан урган голи эвазига очилган. Бўлим сўнггида Кенжа Тўраев иккинчи бор меҳмонларни ранжитган. Иккинчи бўлим бошида Фаррух Сайфиев ўйиннинг якуний натижасини ўрнатганди – 3:0.

Бухорода ўтган сўнгги беш учрашув:
29.10.2013 «Бухоро» - «Насаф» 1:5
26.06.2012 «Бухоро» - «Насаф» 1:0
22.04.2011 «Бухоро» - «Насаф» 1:1
07.03.2009 «Бухоро» - «Насаф» 0:1
18.05.2008 «Бухоро» - «Насаф» 3:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бухоро” ўз уйида 9 бор “Насаф”ни таслим қилган. Тўртта учрашув дуранг билан тугаган. “Аждарлар” уч марта Бухородан уч очко билан қайтган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика