Latest news

21:25АПЛ. "Манчестер Сити" - "Ливерпуль" 0:0 (матнли трансляция)  78 21:08Сон Хён Мин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин?!  2 20:48"Бавария" — "Айнтрахт". Таркиблар маълум  0 20:32"Бани Яс" — "Ал Ваҳда". Эркинов захирада  0 20:01Тибо Куртуа Тедесконинг истеъфосидан сўнг Бельгия терма жамоасига қайтишни хоҳламоқда  7 19:39"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси билан шартнома имзолашга уриниб кўради  4 19:17U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси пенальтилар сериясида Ўзбекистонни мағлуб этиб, ярим финал ва жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  414 19:15"Реал" — "Жирона". Мадриддаги ўйин учун таркиблар маълум  56 18:31А Серия. "Наполи" меҳмонда "Комо"га мағлуб бўлди ва биринчи ўринга қайтиш имкониятидан фойдалана олмади  6 18:25Рафаэл Леау Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 17:58"Арсенал" Мойзе Кинни 52 млн еврога харид қилиши мумкин  2 17:21АПЛнинг икки гранди де Йонгнинг трансфери бўйича "Барселона" билан боғланди  2 16:55Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Молдова жамоасини мағлуб этди  4 16:04U-20 Осиё кубоги. Япония пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, ярим финалга ва ЖЧга йўлланма олди!  11 15:37Зайниддин Тожиевнинг ўғли Беларусь клубида кўрикдан ўтмоқда  13

Превью. “Атлетико” – “Челси” News

Превью. “Атлетико” – “Челси”

Европада клублар ўртасидаги мусобақаларнинг энг нуфузлисида 4тагина жамоа қолди холос ва бугун улардан иккитаси ўзаро тўқнаш келади.
Ярим финал босқичидаги илк “жанг” Испаниядаги “Висенте Кальдерон” ўйингоҳида бўлиб ўтади. Унда Диего Симеоненинг “Атлетико”си Жозе Моуриньонинг “Челси”сига қарши майдонга тушади.

Биринчи учрашувдан олдинги вазиятни таҳлил қилишга уриниб кўрамиз.

“Атлетико”
“Атлетико” ҳозир жула яхши спорт формасида. Ла Лига доирасида ўтказилган сўнгги учрашувда “Эльче” учтидан ишончли ғалабага эришди ва бу билан энг яқин таъқибчисидан 6 очко илгарилаб кетди (“Реал” захирасида битта ўйин бор). “Матрасчилар” ҳақли равишда Испания чемпионлиги учун асосий давогар ҳисобланишяпти. Жамоа сўнгги 7 ўйинни мағлубиятсиз якунлагани, шу ўйинларнинг фақат биттасидагина гол ўтказиб юборганини ҳам ҳисобга олсак, аслида “Челси”га тегишли бўлган – Тибо Куртуанинг дарвозасини ишғол қилиш, Жозе Моуриньо шогирдларига осон бўлмаслиги ойдинлашади. 



Мусобақанинг чорак финал босқичида мадридликлар “Барселона” тўсиғидан ўта олганди. “Камп Ноу”даги биринчи ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан, “Висенте Калдерон”даги жавоб учрашувида катта устунликка эга бўлган “Атлетико” кичик ҳисобда ғалаба қозониб, ярим финални нақд қилгандди. Симеоне жамоаси мусобақада жуда кам гол ўтказиб юборяпти. Ҳар бир плей офф босқичида биттадан, гуруҳ босқичида умумий 3та. Бу эса яна бир бор бу жамоанинг ҳимояси мустаҳкам эканини исботлаб турибди.

Таркибдаги ҳолат:
Ғалабалар сабаб яхши ҳолатдаги рухий ҳолатнинг кўтаринки эканидан ташқари, Диего Семионида хурсандчилик учун яна бир сабаб бор: жамоанинг энг муҳим футболчиларидан бири Арда Туран жароҳатини даволатиб, сафга қайтди. Балки у асосий таркибда майдонга тушишга ҳали тайёр эмасдир, лекин у заҳирадан майдонга тушиб ҳам, жамоа ўйинини бемалол кучайтира олади. Ҳимоячи Манкильо жароҳатини тиклаб улгурмагани сабаб, ўйинда иштирок этмайди.
Дарвоқе, Тибо Куртуа ўйинда иштирок эта олади. Аввалроқ у “Челси”га тегишли бўлгани учун Лондон клубига қарши ўйнамаслиги таъкидланаётганди. Усиз бу тўқнашувда жамоа яхшигина қийналган бўларди.



Тахминий таркиб:
Куртуа – Хуанфран, Годин, Миранда, Луис Фелипе – Габи, Суарес, Коке, Гарсия – Вилья, Коста.


“Челси”

Жозе Моуриньо жамоаси Англия премьер-лигаси 35-тур ўйинида сенсацион натижа қайд этиб, “Сандерленд”га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу Моуриньонинг “Стэмфорд Бриж”даги илк мағлубияти бўлиб билан бирга, чемпионликдан деярли айирган ўйин сифатида ҳам ёдда қоладиган бўлди.



Чемпионлар Лигаси чорак финалида “Челси” йилдан – йилга сезиларли даражада ўсиб бораётган ПСЖни енгишга муваффақ бўлганди. Биринчи ўйинда ПСЖ 3:1 ҳисобида лондонликларни енгган бўлса ҳам, жавоб ўйинида Моур ва унинг йигитлари ҳарактер ва савия намойиш этиб, драмматик тарзда ярим финал масаласини ҳал қилганди. Ушбу ғалабада Жозенинг ўрни ҳам салмоқли бўлганини таъкидлаш керак. У ўйин давомида майдонга туширган футболсилари ўйинни ўзгартириб юборди. Заҳирадан майдонга тушан Шюрпле ва Демба Ба урган голлар амалда “Челси”ни кейинги босқичга олиб чиқди.

Таркибдаги ҳолат:
“Сандерленд”га қарши ўйинни жароҳат сабаб ўтказиб юборган Петр Чех сафга қайтди ва дастлабки дақиқалардан майдонга тушишга тайёр. “Челси” муҳлислари учун яна бир яхши хабар шуки, ўйин қайдномасига анчадан бери майдонга тушмаётган Эден Азар ҳам киритилган.

Шу билан биргаликда “аристократлар”да йўқотишлар ҳам мавжуд. Самуэль Это’О тиззасидан жароҳат олган ва майдонга туша олмайди. Шунингдек дисквалификация сабаб Бранислав Иванович учрашувда иштирок этолмайди. Муҳаммад Салоҳ ҳамда Неманья Матич бу мавсумда



“Челси” таркибида Чемпионлар Лигасида қатнашиш имконига эга эмас.
Тахминий таркиб:

Чех – Аспиликуета, Кэхилл, Терри, Коул – Луис, Рамирес – Оскар, Виллиан, Шюррле – Торрес.


Аброр Қодиров.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика