Latest news

15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  0 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  23

Превью. "Андижон" - "Шўртан" News

Превью. "Андижон" - "Шўртан"

Андижонда Эдгар Гесс бошчилигидаги "Андижон" клуби ўз мухлислари қаршисида Мухтор Қурбонов бошқарувидаги "Шўртан" клубини қабул қилади.
«Андижон» (Андижон) – «Шўртан» (Ғузор)
2 май. Андижон. “Соғлом Авлод” стадиони. 16:30
Ҳакамлар:
В. Агишев (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), Р. Толибжонов (Фарғона)
Назоратчи: А. Хотамов (Ташкент).
 
Бу икки клуб ўзаро 14 бор куч синашишган. Натижалар “Андижон”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Андижонликлар 7 ўйинда ғалаба қозонишган, 2 учрашув дуранг билан якунланган. “Шўртан” ҳисобида 5 та ғалаба бор. Тўп киритиш борасида ҳам устунлик “Андижон” томонида – 19:18. Ўзаро ўйнларда “Андижон” 23, “Шўртан” эса 17очколик бўлган.

“Андижон”нинг “Шўртан” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:0. “Шўртан”нинг энг йирик ғалабаси эса – 6:1 бўлиб турибди.

Ўтган мавсумда “Шўртан”, ундан олдинги йилда “Андижон” олий лигада ўйнамаган. Шу боис бу жамоалар ўртасидаги сўнгги баҳслар 2012 йил бўлиб ўтган. Ўша йил “Шўртан” ҳар иккала баҳсда ҳам ғолиб чиққан. Андижондаги баҳсда Икром Ибрагимов ўз дарвозасига гол уриб қўйиб ҳисобни очган. Аббос Омонов иккинчи бор мезбонлар дарвозасига тўп киритган. Биринчи бўлим сўнггида Лочин Солиев ҳисобни қисқартирувчи голга муаллифлик қилган – 1:2. Ғузорда эса “Шўртан” йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритган. Игорь Таран (иккита), Ботир Қодирқулов, Фарҳод Тожиев, Патрик Агбо, Илнур Хазигалиев мезбонлар сафида, Мақсуд Ҳаитов эса меҳмонлар таркибида тўп киритган – 6:1.

Андижонда ўтган сўнгги беш учрашув:    
20.06.2012  «Андижон» – «Шўртан»  1:2
16.05.2011  «Андижон» – «Шўртан»  3:0
25.09.2010  «Андижон» – «Шўртан»  2:1
14.08.2009  «Андижон» – «Шўртан»  2:1
05.07.2008  «Андижон» – «Шўртан»  3:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : «Шўртан» шу кунга қадар олий лигада Андижондан фақат бир марта ғалаба билан қайтган (2012 йил). Бўлиб ўтган 7та ўйиннинг 6тасида “бургутлар” зафар қучишган. Водийда бу жамоалар ўртасидаги учрашувларда умуман дуранг қайд этилмаган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика