Превью. "Андижон" - "Локомотив"
25 sep 2015 09:20
News
Превью. "Андижон" - "Локомотив"
«Андижон» (Андижон) – «Локомотив» (Тошкент)
25 сентябрь 2015. Андижон. "Соғлом Авлод" стадиони. 16:30
Ҳакамлар: И. Танташев (Бухоро), Х. Шодмонов (Бухоро), Т. Гайнулин (Тошкент), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.
“Андижон” ва “Локомотив” олий лигада жами 17 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Локомотив”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Тошкентликлар 10та ўйинда ғолиб бўлишган. 3та ўйинда дуранг қайд этилган. 4 учрашувда эса “бургутлар” зафар қучишган. Тўплар нисбатида ҳам “Локо” олдинда - 29:18. Ўзаро ўйинларда “темирйўлчилар” 33 очкони, “Андижон” эса 15 очкони қўлга киритган.
“Локомотив”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:1 га тенг. “Андижон”да бу кўрсаткич 5:0 бўлиб турибди.
Биринчи даврада “Локомотив” Санжар Шоаҳмедов ва Салим Мустафоевнинг голлари эвазига ғалаба қозонганди – 3:0.
Андижонда ўтган сўнгги беш учрашув:
12.09.2014 «Андижон» - «Локомотив» 1:2
14.09.2012 «Андижон» - «Локомотив» 0:1
01.05.2010 «Андижон» - «Локомотив» 2:0
01.03.2009 «Андижон» - «Локомотив» 0:1
23.08.2008 «Андижон» - «Локомотив» 2:2
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : “Андижон” ўз майдонидаги 3та учрашувда 3 очко соҳибига айланган. Бир бор дуранг қайд этилган. Қолган 4та баҳсда “Локомотив” водийдан ғалаба билан қайтган. Охирги икки учрашувда “темирйўлчилар” Андижонда икки бор ғолиб бўлишган.
Similar news
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Comments