Latest news

22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  12 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  1 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  3 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  7 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  4 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  36 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  7 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  1 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  1 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0

Предраг Роган: «Пахтакор» вазиятларидан фойдаланди, «Динамо» эса йўқ. Стадионни тўлдириб ўтирган мухлисларга раҳмат» News

Предраг Роган: «Пахтакор» вазиятларидан фойдаланди, «Динамо» эса йўқ. Стадионни тўлдириб ўтирган мухлисларга раҳмат»

Суперлига 1-тури доирасидаги «Динамо» - «Пахтакор» (0:2) учрашувидан кейин мезбон жамоа бош мураббийи Предраг Роган ўйин борасидаги саволларга жавоб қайтарди.

- Энг аввало, «Пахтакор» жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бу рақиб кучли ва тажрибали ўйинчиларга эга эканлигини кўрсатди. «Пахтакор» ўз имкониятларини кутди ва бундан фойдаланди. Биз эса биринчи бўлимнинг ўзида яққол иккита голли вазиятлардан фойдалана олмадик. Шокир Йўлдошев дастлаб зарба беришда бироз адашди, кейин эса Йовановичнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегди. Биз гол ура олмагач, рақиб ўз имкониятларини голга айлантирди. 

Бугунги натижа ва ўйинни унутиб, эртага янги кунда яна машғулотларга киришамиз. Биз янги жамоамиз ва ҳар бир машғулот биз учун жуда муҳим. Эртадан келаси ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

Бугун стадионни тўлдириб ўтирган самарқандлик мухлисларга раҳмат деб қоламан. Улардан узр сўраб қоламан. Биз ўз имкониятларимизни голга айлантириб, уларни хурсанд қилишимиз мумкин эди. Улар бизни яхши қўллаб-қувватлашди. 

- Шоҳмалик Комиловнинг таркибда ва ўйин қайдномасидан ўрин олмагани нима билан боғлиқ?

- Афсуски, у кеча «Пахтакор»га қарши сўнгги машғулотимизда жароҳат олди. Шу боис у бизга ёрдам бера олмади. Унинг қачон қайтиши ҳақида ҳам аниқ гап айта олмайман.

- Умуман олганда, жамоанинг ўйинидан қанчалик қониқдингиз?

- Йигитлар ҳаракати ва иштиёқидан қониқдим дея оламан. Чемпионат энди бошланди, жамоанинг ўйини ҳам турдан турга яхшиланиб боради.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика